9-май "Хотира ва қадрлаш куни" байрам муносабати билан Навбаҳор туман марказида жойлашган "Хотира ва қадрлаш" майдонида тадбир ташкил этилди. Тадбирда туман ҳокими Л.Облақулов, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тумандаги ташкилот, корхона, муассаса ходимлари, ёшлар. нуроний отахонлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилиб, ҳурмат бажо келтирилди.