“Юқори Бешработ” маҳалласи янгиланиш бўсағасида

 Жорий  йилда "Обод қишлоқ” ва "Обод маҳалла” давлат дастури доирасидаги ишлар Навбаҳор туманидаги "Юқори Бешработ” ҳамда "Дул дул” маҳаллаларида бажарилиши режалаштирилган.

 Хусусан, "Юқори Бешработ” маҳалласи 1-сектор ҳудудида жойлашган бўлиб, бугунги кунда ушбу маҳалладаги 5477 та фуқаро яшаб келаётган 1218 дона аҳоли хонадонларни тартибга келтириш, таъмирлаш, оқлаш, фасад қисмини бирхиллаштириш, мавжуд ер майдонларидан унумли фойдаланиш, манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экиш режалаштирилган.
Қишлоққа 12,0 км янгидан тоза ичимлик суви қувурларини монтаж қилиш, 5 км мавжуд қувурларни реконструкция қилиш режалаштирилган. (қиймати 4420 млн.сўм)
 21,4 км электр узатиш тармоғини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, 7 дона трансформаторни реконструкция қилиш ва жорий таъмирлаш режалаштирилган. (қиймати 1354 млн.сўм)
6,0 км ички хўжалик йўлларини қум-шағал аралашмаси ва асфальт ёрдамида таъмирлаш режалаштирилган. Бундан ташқари асосий кўчаларнинг 1,4 км қисмига 33 дона замонавий энергия тежамкор тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш, 1,4 км қисмига пиёдалар йўлаклари қуриш режалаштирилган. (қиймати 1,2 млрд.сўм)
Ижтимоий ҳимояга муҳтож "Темир дафтар"га киритилган аҳоли хонадонларига 15 дона маиший газ баллонлари етказиб бериш, ушбу қишлоқдаги аҳоли хонадонларидаги носоз газ жиҳозларини жорий таъмирлаш ва график асосида газ тўлдирилган маиший газ баллонлари етказиб бериш режалаштирилган.
 Аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида 7 км масофага оптик толали алоқа тармоқларини қуриш режалаштирилган. (қиймати 52 млн.сўм). 
Бундан ташқари аҳоли хонадонлари ва тадбиркорлик субъектлари гавжум жойлашган жойларга 2 дона маиший чиқинди йиғиш контенерлари ўрнатиш ва 1 ҳафтада 2 маротаба ҳудуддаги чиқиндиларни олиб чиқиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган. 
Шунингдек, қишлоқда 1 та мактаб яъни 34-умумтаълим мактабини реконструкция қилиш режалаштирилган. (қиймати 3500 млн.сўм).
Бундан ташқари қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 1 та маҳалла биноси қурилиши (қиймати 800 млн.сўм), маданият маркази, бозор, мини маркет(савдо дўкони), қурилиш материаллари шаҳобчаси, воркаут, стритбол ва мини футбол майдончалари тадбиркорлар маблағлари асосида қурилиб ишга туширилиши режалаштирилган. 
Маҳалладаги 5477 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилиши ва белгиланган тартибда даволаниш муассасаларига имтиёзли йўлланмалар берилиши режалаштирилган.
Барча турар ва нотурар жойларда ветеринария ва СЭС хизматлари томонидан дезинфекция ишлари бошлаб юборилди.
Ушбу маҳалладаги 632 та ўрта ва оғир ҳолатдаги аҳоли хонадонларини ташаббускор тадбиркорлар ва аҳоли маблағлари ҳисобидан таъмирланиши тартибга келтирилиши режалаштирилган. 
Аҳолига зарур шарт-шароитлар яратиш, "Аёллар" ва "Ёшлар" дафтарида бўлган фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида тижорат банклари томонидан микрокредит маблағлари ажратилиши режалаштирилган. 
Қишлоқдаги қуриб битказилган фуқароларга тегишли бўлган аҳоли хонадонларини кадастр йиғма жилдларини тайёрлаш чоралари кўрилмоқда. Ҳудуддаги ички хўжалик йўлларининг ҳимоя зонасида қурилган талабга жавоб бермайдиган объектлар (девор, хожатхона, товуқхона, қуйхона ва в.ҳ) тартибга келтириш ишлари бошлаб юборилган. 
Ушбу қурилиш таъмирлаш ишларини амалга оширишга (республика, маҳаллий бюджет, тармоқ корхоналари, тижорат банклари, ташаббускор тадбиркорларнинг) 19477 млн.сўм маблағлар ажратилиши режалаштирилган. 

 #Обод_маҳалла
#Обод_қишлоқ
#Инсон_қадри_учун
“Юқори Бешработ” маҳалласи янгиланиш бўсағасида
“Юқори Бешработ” маҳалласи янгиланиш бўсағасида
“Юқори Бешработ” маҳалласи янгиланиш бўсағасида
“Юқори Бешработ” маҳалласи янгиланиш бўсағасида
“Юқори Бешработ” маҳалласи янгиланиш бўсағасида
“Юқори Бешработ” маҳалласи янгиланиш бўсағасида
“Юқори Бешработ” маҳалласи янгиланиш бўсағасида
“Юқори Бешработ” маҳалласи янгиланиш бўсағасида
“Юқори Бешработ” маҳалласи янгиланиш бўсағасида
“Юқори Бешработ” маҳалласи янгиланиш бўсағасида

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.