Маҳалла ободлиги - юрт фаровонлиги

#МАҲАЛЛА_ОБОДЛИГИ_ЮРТ_ФАРОВОНЛИГИ
#ҲАШАР_ЭЛГА_ЯРАШАР
#ОБОД_ЮРТДА_БАРАКА_БЎЛАДИ
#ОБОДЛИК_КЎНГИЛДАН_БОШЛАНАДИ

Юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларида ҳар бир аҳолининг даҳлдорлик ҳиссини шакллантириш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, таълим муассасаларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришдек эзгу мақсад йўлида Навбаҳор туманида Рамазон ҳайити байрами олдидан "Маҳалла ободлиги - юрт фаровонлиги” эзгу ғояси асосида кенг кўламли тозалаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Маҳаллаларда эрта тонгданоқ аҳоли томонидан умумхалқ ҳашарига ўзининг ҳиссасини қўшаман деб бел боғлаган ёшу кекса барча ўзлари яшаётган, меҳнат қилаётган, таълим олаётган ҳудудларни, ариқ ва кўчалар, хиёбонлар, қабристон ва зиёратгоҳларни тозалаш, ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этмоқда. Ҳашар давомида аҳоли томонидан кўчалар ва хонадонлар тозаланиб, дарахтлар ва деворлар оқланмоқда, кўчалар, ариқлар бегона ўтлардан тозаланмоқда. Зероки, кўнгил ободлиги юртнинг файзу баракасидир. Ахир айтишадику тоза-озода жойда барака бўлади деб. Ҳавонинг бундай илиқ кунларидан унумли фойдаланиб, барча тумандошларимизни ҳашар ишларида фаол қатнашишга чорлаймиз. Туманимиз бўйлаб ҳашар давом этмоқда
Маҳалла ободлиги - юрт фаровонлиги
Маҳалла ободлиги - юрт фаровонлиги
Маҳалла ободлиги - юрт фаровонлиги
Маҳалла ободлиги - юрт фаровонлиги
Маҳалла ободлиги - юрт фаровонлиги
Маҳалла ободлиги - юрт фаровонлиги
Маҳалла ободлиги - юрт фаровонлиги
Маҳалла ободлиги - юрт фаровонлиги


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.