КАШТАЧИЛИК

 Ҳаммамизга маълумки каштачилик бу узоқ йилларга бориб тақаладиган ҳунармандчилик санъат тури бўлиб, ҳозирда ҳам бу фаолият тури билан шуғулланиб келаётган инсонлар талайгина. Айниқса қўшни Нурота туманида бу санъат тури кенг тарқалган, деярли кириб бормаган хонадон йўқ бўлса керак. Лавҳамиз қаҳрамони Маржона Раҳматова қўшни Нурота туманида Навбаҳор туманига турмушга чиққан. М.Раҳматова Навбаҳор тумани "Мирзо Улуғбек" маҳалласида истиқомат қилади. Ҳозирги вақтда ўзи яшаб келаётган Қалқон ота қишлоғи ҳудудуда бу санаът тури соҳасини кенг тарғиб қилиб, ривожлантириб, миллий меросимизни сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. М.Раҳматова Давлатимиз томонидан ажратилаётган "Ҳар бир оила тадбиркор" давлат дастуридан имтиёзли кредит олиб, якка тартибдаги тадбиркор сифатида ўзини-ўзи банд қилган. Навоий вилояти ҳунармандлар уюшмаси аъзоси сифати фаолият юритмоқда. Шунингдек миллий меросимизни ўзи билган сир асрорларини ўргатиш учун шогирдлар тайёрлаш мақсадида 10 нафарга яқин қишлоқ ҳудудидаги хотин-қизларни бўш вақтларини унумли фойдаланишга жалб қилмоқда. Туман ҳокимлиги мутасаддилари Маржона Раҳматованинг фаолияти билан яқиндан танишишди.
КАШТАЧИЛИК
КАШТАЧИЛИК
КАШТАЧИЛИК
КАШТАЧИЛИК
КАШТАЧИЛИК

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.