#Ochiq_muloqot

Навбаҳор туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан "Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, муаммоларни ҳал этиш бўйича қилинаётган ишлар таҳлили" га бағишланган   очиқ мулоқот ташкил этилди. Туман ҳокимлиги фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассиси, туман халқ қабулхонаси, туман адлия бўлими, тумандаги ташкилотлар аҳоли мурожаатлар билан ишлаш бўйича мутахассислари, "Навбаҳор тонги" газетаси бош муҳаррири Б.Ҳотамова, Навоий вилоят радиоси мухбири Д.Бердиева ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Очиқ мулоқот давомида туман ҳокимлиги девонхонаси 1 тоифали мутахассис О.Юлдашов томонидан фуқаролардан бўлаётган мурожаатлар бўйича амалга оширилган ишлар таҳлили ва маълумоти тақдим этилди. Шунингдек мулоқот давомида фуқаролар томонидан оғзаки ёзма ва  ижтимоий тармоқлар орқали йўлланаётган мурожаатларнинг ижро ҳолати тўғрисида ҳам мутасадди ташкилот вакиллари фикр-мулоҳазалар билдиришди. ОАВ вакиллари томонидан берилган саволларга тегишли жавоблар берилди.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги ва маълумотларнинг очиқлиги кўрсаткичлари бўйича 2022 йил 1-чораги якунии бўйича Президент Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали келиб тушган такрорий мурожаатлар сони 39 тани ташкил этиб, истиқомат қилувчи ҳар 1000 кишига тўғри келадиган сони 4 тани ташкил этди.
Шунингдек, ўтган йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ҳамда Халқ қабулхоналаридан жами 35 та такрорий мурожаат келиб тушган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5 тага кўпайганини кўришимиз мумкин. (2021 йилда 35 та). Бу асосан уй-жой ажратиш ва ички йўлларни таъмирлаш бўйича қилинган мурожаатлар.
Хусусан, келиб тушган такрорий мурожаатларнинг асосий қисми уй-жой ажратиб бериш, уй-жойини таъмирлаш ва моддий ёрдам масалаларига тўғри келмоқда. 
Шунингдек, 2022 йилда биринчи чорагида келиб тушган жами 1035 та мурожаатнинг  912 таси ёки 88 фоизи қаноатлантирилган. Бу борада ўтган 2021 йил давомида Президент Виртуал ҳамда Халқ қабулхоналаридан жами 1488 та мурожаат келиб тушган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг биринчи чораги мос даврига нисбатан 257 тага ёки 7 фоизга камайганн (2021 йил биринчи чорагида 370 та).
  Ушбу келиб тушган 1035 та мурожаатларнинг барчаси тегишли тартибда кўриб чиқилган бўлиб, шундан 88,0 фоизи қаноатлантирилган. (2021 йилда 76,4 % қаноатлантирилган). 
 Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 2022 йил биринчи чорагида жами 1035 та мурожаат келиб тушган бўлса, шундан 912 таси ёки 88,0 фоизи қаноатлантирилган бўлсада, ҳисобот даврида такрорий мурожаатлар 32 тани ташкил этган.
Туман сектор раҳбарлари томонидан йил давомида қабул қилинган мурожаатлар билан ишлашда мурожаатларнинг аниқ эгаларига йўналтирилиши, ижроси доимий назоратга олиниши, натижаси муҳокама қилиниши ҳамда такрорий мурожаатлар билан алоҳида ишлаш тизими йўлга қўйишимиз зарур дея маълумот бериб ўтди туман ҳокимлиги девонхонаси 1 тоифали мутахассис О.Юлдашов
#Ochiq_muloqot
#Ochiq_muloqot
#Ochiq_muloqot
#Ochiq_muloqot

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.