МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ

Навбаҳор туманида иш топишда қийналаётган фуқаролар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Навбаҳор туманидаги "Навкар" маҳалласида Навбаҳор туман ҳокимлиги, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда туман прокуратураси билан ҳамкорликда меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Ташкил этилган меҳнат ярмаркасида тумандаги 56 та давлат ташкилотлари, 27 та бюджет ташкилотлари сектор ҳудудидаги МЧЖ ва хусусий корхоналардан 17 та, 12 та фермер хўжаликларидан жами 278 та бўш иш ўринлари билан иштирок этишди. 
Меҳнат ярмаркасини туман ҳокими Л.Облақулов  очиб бериб, тадбирокорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқароларга имтиёзлар, имкониятлар тўғрисида тушунчалар бериб ўтидилар. Меҳнат ярмаркасида қатнашчиларга ишлаб чиқариш корхоналаридаги мавжуд иш ўринларига ишга таклиф этилиб, туманда фаолият олиб бораётган хусусий корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлари ва имкониятлари тўғрисида тушунчалар берилди. 
Тадбир давомида туман ҳокими ва туман прокурори ҳар бир ташкилот ва фермер хўжаликларидаги бўш иш ўринларини кўздан кечириб уларга мос кадрларни танлашда ва хулоса беришда ишрок этдилар.  Ярмарка қатнашчиларига ўзлари қизиқтирган саволларга жавоб берилди.
"Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сонли қарорига асосан ярмарка иштирок этаётган фуқаролардан 63 нафари хақ тўланадиган жамоат ишларига қабул қилинди. Фуқароларнинг талаби ҳамда мутахассислиги бўйича йўлланмалар берилди. Жумладан Б.Ҳамдамовга туман Ободонлаштириш бошқармасига деспедчер лавозимига, М.Облаев қабристон қоровули этиб квота йўлланмаси, Ю.Баҳронова туман Ўрмон ишлаб чиқариш корхонасига ёрдамчи ишчи вазифасига, Д.Аҳмедова 18-мактабга йўлланмаси берилиб бандлиги таьминланди. 5 нафар ишсиз ёшларга  "ИШГА МАРҲАМАТ" мономарказига ўзларига маъқул бўлган йўналишларга  касбга ўқиш бўйича  йўлланмалар берилди. 
Шунингдек 2-сектор ҳудидаги 8 нафар ёшларга субсидия асосида пайвандлаш ускуналари берилиб, уларнинг бандлиги таъминланди.  Ҳунармандчилик йўналиши бўйича ишлаш истагида бўлган 6 нафар фуқароларга субсидия асосида хунармандчилик уюшмасига аъзолик бадалларини тўлаб берилди.  55 нафар фуқароларни ўзини-ўзи бандлиги таъминланди.
МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ
МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ
МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ
МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ
МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ
МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.