“Тинчликни асраш-долзарб вазифа”

Бугун давр шиддат билан ўзгармоқда. Куни кеча дунёнинг ўзга бир минтақасида рўй берган воқеа-ҳодиса лаҳзаларда дунёнинг бошқа бир минтақасида содир бўлиши табиий ҳолга айланган бир даврда фақат огоҳ ва сергак бўлиш тақозо этилади. Чунки, айни дамда дунёнинг турли минтақаларида бўлаётган хунрезликлар, қўпорувчилик ҳаракатлари ҳар бир кишини юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикни асрашга ундайди. Яқинда туман ҳокимлигининг мажлислар залида бўлиб ўтган тадбир айнан шу долзарб мавзуга бағишланди.

"Тинчликни асраш-долзарб вазифа” деб номланган тадбирда тумандаги тегишли ташкилот ва корхона раҳбарлари, имом хатиблар, отинойилар, маҳалла фуқаролар йиғинлари масъуллари, таълим муассасалари директорлари, маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

“Тинчликни асраш-долзарб вазифа”Давра суҳбатини туман ҳокими А.Нарзиев бошқариб борди. Тадбирда айни дамда дунёнинг турли минтақаларида авж олаётган қарама-қаршиликлар, Яқин Шарқ, Ироқ ва Сурияда бўлаётган қонли тўқнашувлар, хусусан, мусулмон дунёсидаги турли оқимларнинг ўзаро низо ва зиддиятлари кучайиб бораётгани ва бунинг оқибатида минглаб бегуноҳ инсонларнинг қони тўкилаётгани, бу ҳолат эса қўшни давлатлар хавфсизлигига раҳна солиши ҳақида сўз борди.

Бу эса юртимизда яшаётган ҳар бир кишини огоҳликка чорлаши, энг улуғ ва олий неъмат бўлмиш-тинчликни асрашдек улкан масъулият ҳар бир фуқаронинг зиммасидаги олий бурч эканлигини ҳар бир юртдошимизга тушунтириш, айниқса, ёшларни турли мафкуравий хуружлардан хабардор этиш лозимлиги уқтирилди.

Шунингдек, тадбирда Республика Миллий Хавфсизлик хизмати ходими Дониёр Қирғизбоев, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви раиси маслаҳатчиси Шокир Жониқулов, вилоят ИИБ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бошқармаси бошлиғи, подполковник Элбек Хайруллаев, вилоят ҳокими ўринбосари Ғофур Мусурмоновлар иштирок этишди.

Ж.Мардонов

Навбаҳор туман ҳокимилиги

Маънавият тарғибот бўлими раҳбари

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.