Навбаҳор туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар

2022 йил ҳосили учун 8682 гектар майдонга кузги бошоқли дон экинлари экилган бўлиб бугунги кунда ўсув даври бўйича 8682 гектар майдон туплаш фазасида ривожланмоқда.
Шунингдек "Сарой уни” МЧЖ кластери томонидан бугунги кунда азотли минерал ўғитлар билан озиқлантириш бўйича 8682 гектар майдонга етарлича гектарига 600 кгдан жами 60 минг тонна минерал ўғит захираси яратилган бўлиб, бугунги кунда ғаллачилик кластери томонидан ғалла майдонларида ҳар бир гектар учун 250 кг.дан азотли минерал ўғитлар билан биринчи озиқлантириш ишлари амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари фермер хўжаликларимиз томонидан ғалла майдонларининг гектарига 3 тоннадан маҳаллий нури жамғариш режалаштирилган бўлиб бугунги кунда 8682 гектар майдонга жами 26046 тонна маҳаллий нури жамғариш режалаштирилган.
Шунингдек фермер хўжаликларимиз томонидан бир кунда 518 тонна жами 26428 тонна маҳаллий нури жамғарилган бўлиб бугунги кунда шарбатлаб суғориш ишлари амалга оширилмоқда.
Кўп йиллик мутахасисларнинг башоратига кўра занг касаллиги ва бошқа касалликлар тарқалиши башорат қилинган 7124 гектар майдон
2160 литр Топкроп кимёвий препарати 7200 гектар майдонга захира қилинган.
Зараркунандалар билан зарарланиш 7818 гектар башорат қилинган бўлиб 553 литр Далате плюс препарати 7900 гектарга захира яратилган.
Бир йиллик икки паллали бегона ўтлар билан зарарланиш 7500 гектар майдон башорат қилинган бўлиб 113 кг Энтостар препарати 7500 гектар майдонга захира яратилган.
Кўп йиллик икки паллали бегона ўтлар 150 гектар башорат қилинган бўлиб 75 литр Энторани препарати 150 гектар майдонга захира қилинган.
Бошоқли бегона ўтлар 2977 гектар майдонга башорат қилинган бўлиб 1280 литр Энтопик препарати 3200 гектар майдонга "Сарой Уни” МЧЖ томонидан захира яратилган.
Бундан ташқари бугунги кунда ғалла майдонларимизни мониторинг қилиш учун "Сарой Уни” МЧЖ томонидан 10 нафар Энтомолог аграном, туман Ўсимликлар Карантини ва ҳимояси бўлими томонидан 5 нафар ички инспекторлар ғалла ҳосилидан юқори ҳосилдорликка эришиш мақсадида ғалла касалликлари зараркунанда ва бегона ўтларига қарши курашишда ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда.
Туманда 2 та Биолабаратория фаолият юритаётган бўлиб Табиатни биологик ҳимоя қилиш биолабараторияси МЧЖ томонидан йил давомида 20 кг трихаграмма 19.20 млн дона олтинкўз 8.70 млн дона Бракон ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Шунингдек 2022 йил пахта ва ғалла ҳосили учун 68 та фермер хўжалиги билан шарномалар тузилиб 3519 гектар пахта ва 3962 гектар ғалла майдонига хизмат кўрсатади бундан ташқари 52 та боғдорчилик фермер хўжаликлари 115 та деҳқон хўжаликлари, 11та иссиқхона, 1110 та аҳоли хонадонлари билан шартномалар тўлиғича тузилган.
"Навоийдонмаҳсулот”МЧЖ биолабараторияси томонидан йил давомида 17.3 кг трихаграмма 17.80 млн дона олтинкўз 6.70 млн дона Бракон ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Шунингдек 2022 йил пахта ва ғалла ҳосили учун 104 та фермер хўжалиги билан шарномалар тузилиб 5397 гектар пахта ва 6504 гектар ғалла майдонига хизмат кўрсатади бундан ташқари 52 та боғ чорбоқчи фермер хўжаликлари 115 та деҳқон хўжаликлари, 13 та иссиқхона, 1150 та аҳоли хонадонлари билан шартномалар тўлиғича тузилган.
Туманимизда пахтачилик соҳасида ҳам ҳозирги кунда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан туманимизда 7555 гектар майдонга чигит экиш режалаштирилган бўлиб, пахта экилиши режалаштирилган 4300 гектар майдонда шўр ювиш ишлари амалга оширилиши белгиланган. Бугунги кунда 4300 гектар майдонда тўлиғича биринчи шўр ювиш ишлари якунига етказилиб, иккинчи шур ювиш ишлари амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари 400 гектар майдонга пушта олиш режалаштирилган бўлиб бугунги кунда 172 гектар майдонда пушта олиш учун ер текислаш ишлари олиб борилган бўлиб 87 гектар майдонда пушта олиш ишлари амалга оширилди.
Туманда мавжуд бўлган 24050 гектар суғориладиган майдонлардан 4300.3 гектари турли даражада шўрланган. Шўр ювиш ишлари 2021 йил 20 декабрдан бошланиб 2022 йилни 20 февралигача якунланади. Шундан 507.7 гектари кучли шўрланган, 1378.5 гектари ўртача шўрланган, 2414.1 гектари кучсиз шўрланган. 2022 йил ҳосили учун ерларнинг шўрини ювиш тадбири бўйича 2021-2022 йил кузги қишги даврда 4300.3 гектар суғориладиган ерларнинг шўрини ювиш ишлари бажарилмоқда. Шўр ювиш тадбирлари жаддалик билан олиб борилмоқда кучли ва уртача шўрланган майдонлар 3 маротаба шўр ювулмоқда 2022 йил 20 февралига қадар шўр ювиш ишлари тулиқ бажарилиб якунланади.
Кузги-қишги ирригация-мелиорация тадбирлари бўйича
Туманда 88.3 км ички суғориш тармоқларини тозалаш, 84 дона гидротехник иншоотлар, 82 дона гидропостларни таъмирлаш 2021-2022 йиллар кузги-қишги режага асосан режалаштирилган бўлиб ҳозирги кунда "Навбаҳор текстил” МЧЖ тамонидан гидротехник иншоотларни, гидропостларни таъмирлаш ҳамда ички суғориш тармоқларини механизм ёрдамида тозалаш ишлари якунланмоқда. Бугунги кунда қишлоқ хўжалигида замон талаби даражасига кўтарилган сув тежовчи технологияларни туманда жорий қилиш ишлари ҳам жадал олиб борилмоқда. Жўмладан, ўтган 2021 йилда туманида 1530 гектар пахта майдонларида томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинди. Томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган фермер хўжаликларига вазирлик томонидан субсидия маблағлари ажратиб берилди.
Ҳозирги 2022 йилда туманида умумий режа 5390 гектар бўлиб, шундан томчилатиб суғоришга 4840 гектар бўлиб, 4450 гектари пахта майдонларида, қолган 390 гектари боғ-ток ва бошқа экинлар учун қўлланилади. Бундан ташқари 550 гектар галла майдонларида ёмғирлатиб суғориш режалаштирилган. Ҳозирги кунда 4450 гектар режалаштирилган пахта майдонларининг 1603.4 гектарига 75 дона фермер хўжаликлар раҳбарлари ва қурувчилар ўртасида шартномалар имзоланган.
"Навбаҳор текстил” МЧЖ пахта-тўқимачилик кластери томонидан томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун керакли бўлган эҳтиёт қисмлар олиб келинди.
Бу қилинаётган ишлардан мақсад экин майдонлардан самарали фойдаланиш, кузатилаётган сув тақчиллигини юмшатиш ва экин майдонларини сув билан кафолатли таъминлашдан иборат.
Туманда мавжуд бўлган 24050 гектар суғориладиган майдонлардан 4300.3 гектари турли даражада шўрланган. Шўр ювиш ишлари 2021 йил 20 декабрдан бошланиб 2022 йилни 20 февралигача якунланади. Шундан 507.7 гектари кучли шўрланган, 1378.5 гектари ўртача шўрланган, 2414.1 гектари кучсиз шўрланган. 2022 йил ҳосили учун ерларнинг шўрини ювиш тадбири бўйича 2021-2022 йил кузги қишги даврда 4300.3 гектар суғориладиган ерларнинг шўрини ювиш ишлари бажарилмоқда. Шўр ювиш тадбирлари жаддалик билан олиб борилмоқда кучли ва уртача шўрланган майдонлар 3 маротаба шўр ювулмоқда 2022 йил 20 февралига қадар шўр ювиш ишлари тулиқ бажарилиб якунланади.
Кузги-қишги ирригация-мелиорация тадбирлари бўйича
Туманда 88.3 км ички суғориш тармоқларини тозалаш, 84 дона гидротехник иншоотлар, 82 дона гидропостларни таъмирлаш 2021-2022 йиллар кузги-қишги режага асосан режалаштирилган бўлиб ҳозирги кунда "Навбаҳор текстил” МЧЖ тамонидан гидротехник иншоотларни, гидропостларни таъмирлаш ҳамда ички суғориш тармоқларини механизм ёрдамида тозалаш ишлари якунланмоқда. Бугунги кунда қишлоқ хўжалигида замон талаби даражасига кўтарилган сув тежовчи технологияларни туманда жорий қилиш ишлари ҳам жадал олиб борилмоқда. Жумладан, ўтган 2021 йилда туманида 1530 гектар пахта майдонларида томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинди. Томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган фермер хўжаликларига вазирлик томонидан субсидия маблағлари ажратиб берилди.
Ҳозирги 2022 йилда туманида умумий режа 5390 гектар бўлиб, шундан томчилатиб суғоришга 4840 гектар бўлиб, 4450 гектари пахта майдонларида, қолган 390 гектари боғ-ток ва бошқа экинлар учун қўлланилади. Бундан ташқари 550 гектар галла майдонларида ёмғирлатиб суғориш режалаштирилган. Ҳозирги кунда 4450 гектар режалаштирилган пахта майдонларининг 1603.4 гектарига 75 дона фермер хўжаликлар раҳбарлари ва қурувчилар ўртасида шартномалар имзоланган.
"Навбаҳор текстил” МЧЖ пахта-тўқимачилик кластери томонидан томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун керакли бўлган эҳтиёт қисмлар олиб келинди.
Бу қилинаётган ишлардан мақсад экин майдонлардан самарали фойдаланиш, кузатилаётган сув тақчиллигини юмшатиш ва экин майдонларини сув билан кафолатли таъминлашдан иборат.
Навбаҳор туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар
Навбаҳор туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар
Навбаҳор туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар
Навбаҳор туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар
Навбаҳор туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.