Обод қишлоқ

Навбаҳор тумани ҳокими Л.Облақулов "Обод қишлоқ" лойиҳаси доирасида туман халқ қабулхонаси раҳбари И.Раззоқов ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар билан йўлларни шағаллаштириш, янги қўшимча йўллар очиш, электр энергияси, сув, газ, ичимлик суви тармоқларини тортиш, реконструкция қилиш ишларини ташкил этилишини ўрганди. Ўрганиш жараёнида аҳоли қийнаётган бошқа муаммоларни ҳал этиш бўйича амалий чоралар кўрилди. Шунингдек Навбаҳор туманида жорий йилда 220 кмга яқин лой йўлларни шағаллаштириш кўзда тутилган. Бу борада вилоят ва туман Фавқулодда вазият тизимлари томонидан яқиндан ёрдам берилмоқда. Йил якунига қадар ҳамкорликда мазкур жараённи тўлиқ тугатиш белгиланган.
Обод қишлоқ
Обод қишлоқ
Обод қишлоқ
Обод қишлоқ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.