САРМИШСОЙ ПЕТРОГЛИФЛАРИ

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг тоғлик ва тоғолди ҳудудларидан 100 дан ортиқ қадимий қоятош суратлари бўлган жойлар мавжуд. Шулардан бири – Сармишсой қоятош ёдгорлигининг мазмуни, мавзуси, услуб хусусиятлари ва тузилишига кўра ранг-баранглиги дунёда эътироф этилган.

Етти минг йиллик тарихни ўз бағрида асраб келаётган Сармишсойда тахминан ўн мингдан ортиқ ноёб қоятош битиклари бор. Тарихчи олимлар ва археологларнинг фикрича, қоятош суратлари қадимги даврдаги инсонлар ҳаётининг бир қисмини акс эттирган. Суратларда асосан "Ҳайвон услуб” деб аталмиш скиф-сак массагетларининг тасвирий санъатида ифодаланган қоплон, пантера, гепард, безон, йўлбарс каби "куч тимсоли” ҳисобланган ҳайвонлар тасвирланган. Шунингдек, кўпроқ дарё бўйи ва тўқайзорларда ҳаёт кечирадиган "мушуксимонлар” оиласига мансуб, ибтидоий овчилар учун қимматли бўлган ов қилиш жараёнлари ҳамда "ўйинчилар” гуруҳига оид турли услубдаги бош кийимлар кийган инсонлар қиёфаси ва турли хил маросимлар моҳирона чизилган. Бундан ташқари "осмоний отлар” ифодаланган қоятош суратлари ҳар қандай кишини ўзига ром этмай қўймайди. Бу суратлар қадимда бу ерларда от боқишнинг ривожланган ҳудудлардан бири деб эҳтимол қилишга имкон беради.
Неолит даврида Қизилқумда яшаган калтаминор маданиятига тааллуқли овчи ва балиқчи уруғларининг баъзи бирлари Сармишсойга келиб жойлашган. Улар бу ерда ов қилиш билан бир қаторда аста-секин чорвачиликка асос солишган. Бу ҳақда бизга Сармишсойдан топилган 4000 дан ортиқ бўлган инсонлар расми — петроглифлар гувоҳлик беради.
photo by Siroj Aslonov
САРМИШСОЙ ПЕТРОГЛИФЛАРИ
САРМИШСОЙ ПЕТРОГЛИФЛАРИ
САРМИШСОЙ ПЕТРОГЛИФЛАРИ
САРМИШСОЙ ПЕТРОГЛИФЛАРИ
САРМИШСОЙ ПЕТРОГЛИФЛАРИ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.