Шодон ўтсин ҳар дами, мўъжизалар байрами

Бутун юртимиз бўйлаб "Янги йил байрами” шодиёналари  давом этмоқда. Шу муносабат билан бугун Навбаҳор туманида ҳам поёнига етиб бораётган  2021 йилни кузатиб, кириб келаётган Янги 2022 йилни олам-олам қувонч, янги-янги  марралар билан қарши олмоқдамиз. Байрам муносабати билан туман марказида "Шодон ўтсин ҳар дами, мўъжизалар байрами!” номли театрлаштирилган "Президент арчаси” ҳамда янги йил байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари К.Аллаев иштирок этиб, туманимиз аҳлини байрам билан қизғин табриклади. Тадбир давомида байрам иштирокчилари ва эҳтиёжманд оила фарзандлари учун байрам совғалари тақдим этилди. Туман ҳокимлиги, маданият бўлими, 11-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби, халқ таълими бўлими  ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу байрам тадбири тумандошларимиз, айниқса, қувноқ болажонлар, шунингдек, туманимизга ташриф буюрган меҳмонлар билан гавжум бўлди. Янги йилнинг кириб келишига саноқли кунлар қолган мана шу ҳаяжонли лаҳзаларда сиз азизларни яна бир бор кириб келаётган  2022 йил билан чин қалбимиздан қутлаймиз. 2021 йилда қўлга киритган энг катта ютуғимиз бу - юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, осойишталик, барқарор иқтисодий ривожланиш бўлди. Янги йилда ҳам ҳар бир соҳада юксалишлар давом этишини, хонадонларимизда осойишталик, тўкинлик ҳукмрон бўлишини тилаймиз. Янги йилда меҳр-оқибат, ободлик ва фаровонлик тарк этмасин. Кириб келаётган янги 2022 йилингиз муборак бўлсин!   

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.