Долзарб масалалар муҳокамаси

2015 йил 4 август куни туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги "Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4725-сонли қарори ижросига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Долзарб масалалар муҳокамасиУчрашувда Навоий вилояти ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич, туман ҳокими, туман ҳокимининг ўринбосарлари, корхона, ташкилот ва ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари иштирок этишди.

Учрашув давомида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан муражаат қилишди. Берилган саволларга вилоят ҳокими, туман ҳокими ва масъул ташкилот раҳбарлари томонидан атрофлича жавоб берилди.

Учрашув сўнгида муҳим масалалар юзасидан қарор қабул қилиниб келгусида қилиниши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

 

Ж.Мардонов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.