ДАВЛАТ МАДҲИЯСИ - ҒУРУРИМИЗ, ФАХРИМИЗ


Давлат рамзлари ҳам ватанпарварлик фазилатини шакллантирувчи, шу азиз юртимизни жону дилдан севишга ундовчи муҳим воситадир. Давлатимиз мадҳияси янграганда, бутун вужудимизда ажиб энтикиш, дилимизда чексиз ифтихор туйғусини ҳис этамиз. Чунки унда юртимиз таровати, буюк келажак барпо этиш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган халқимизнинг
орзу-интилишлари, Ўзбекистонимизнинг жаҳон ҳамжамиятида тоборо юксалиб бораётган обрў-эътибори, келажакка қатъий ишонч билан интилаётган ёшларимизнинг азму шижоати акс этган.

Давлатимиз мадҳияси тарихига назар ташлайдиган бўлсак, "Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикаси Қонуни 1992 йил 10 декабрь куни қабул қилинган.

Мана Давлатимиз мадҳияси қабул қилинганлигига ҳам
29 йил тўлди.

Давлатимиз мадҳиясидаги ҳар бир сўзда юртимиз равнақи ва келажаги учун олам-олам маъно мужассамлашган. Мадҳия фақат мадҳ этиш учун эмас, балки эътиқоднинг ифодаланишидир. Давлат рамзларида халқнинг азалий орзулари, унинг эзгу ниятлари, бугунги ҳаёт мазмуни акс этади. Давлат мадҳиясининг ҳуқуқий мақоми махсус қонун билан мустаҳкамланиб, унинг мақсади давлат суверентитетига бўлган эътиқоднинг расмийлигини таъминлаш, давлат суверентитетининг идрок қилиниши учун матн ва мусиқа ёрдамида ифодалашдан иборат.

Шунингдек, юртимиз вакиллари иштирок этадиган халқаро миқёсдаги сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий тадбирлар ва спрот мусобақаларида мазкур шукуҳли тарона жаранглаганда қалбимиз фахру ифтихорга тўлади.

Юксак ватанпарварлик туйғусини мужассам этган мадҳиямиз бугун таълим масканларида ёш авлоднинг Ватанга муҳаббат руҳида камол топишига хизмат қилмоқда.

Юртнинг энг улуғ қўшиғини эъзозлаш, ёд олиш ва баралла куйлаш ҳар бир юртдошимизнинг бурчидир.

 

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг архивариуси

Шахзод Тўрақулов

ДАВЛАТ МАДҲИЯСИ - ҒУРУРИМИЗ, ФАХРИМИЗ


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.