НАВБАТДАГИ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ.

Жорий йилнинг 6 декабрь куни Навбаҳор туманидаги мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокими Л.Облақулов ва вилоят давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А.Ботиралиевлар томонидан навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Унда ташкилот раҳбарлари ва фуқаролар иштирок этдилар.
Қабул давомида туманнинг 4-сектор ҳудудидаги маҳаллалардан 10 нафардан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва шу куннинг ўзида 2 та мурожаат ўз ечимини топди. Қабулда кредит ажратиш, моддий ёрдам тайинлаш ва ишга жойлашиш сингари масалалар юзасидан қилинган мурожаатлар юзасидан қонун доирасида тушунтиришлар берилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар асосида тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди. Шунингдек 2 нафар фуқарога субсидия асосида бандлигини таъминлаш мақсадида мотокультиватор ҳам берилди. 
НАВБАТДАГИ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ.
НАВБАТДАГИ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ.
НАВБАТДАГИ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ.
НАВБАТДАГИ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ.
НАВБАТДАГИ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ.                                        

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.