БИЗНИ МЕҲР БИРЛАШТИРАДИ

"Халқаро ногиронлиги бўлган инсонлар куни" ҳар йили нишонланувчи байрам бўлиб, ундан кўзланган мақсад – сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётнинг барча жабҳаларида бундай инсонларнинг ҳуқуқларини тарғиб қилишдан иборатдир. Ушбу байрамга 1992 йилда асос солинган бўлиб, асосий эътибор ногиронларнинг муаммолари тушунилишига кўмаклашиш ҳамда бундай инсонларнинг шаъни ҳамда ҳуқуқлари қадрланиши ва уларнинг фаровон ҳаёт кечиришлари учун зарур шароитларни таъминлаб беришга қаратиб келинади.

Таъкидлаш жоизки, ногиронлиги бўлган инсонларга тенг имкониятлар тақдим этилиши уларга ўз салоҳиятларини тўлақонли намойиш этишга имкон беради.

"Бизни меҳр бирлаштиради” шиори остида Навбаҳор тумани ҳокими Л.Облақулов ҳам уйда якка тартибда таълим олувчи имконияти чекланган "Юқори Бешрабод”  маҳалласида истиқомат қилувчи Шодиев Дилшодбек ва "Қоражон" маҳалласида истиқомат қилувчи Абдуллаев Озодбекларни хонадонларига ташриф буюрди. Ташриф давомида болажонлар билан дилдан суҳбат қурилиб, 40 турдаги ўқув қуроллари ва бадиий китоблар улашилди. Шунингдек "Қизилой" маҳалласида истиқомат қилувчи Хайрулла Абдуллаев, "Кескантерак" маҳалласида истиқомат қилувчи Гулшан Раҳмонова, "Гулистон" маҳалласида истиқомат қилувчи Зубайда Мавлоноваларнинг ҳам хондонларига ташриф буюрилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда уй жиҳози буюмлари байрам совғаси сифатида тақдим этилди.                                                                                                                                                        Кимки бир кўнгли бузуғнинг хотирин шод айлагай,
Онча борким, Каъба вайрон бўлса, обод айлагай.
Алишер Навоий 
БИЗНИ МЕҲР БИРЛАШТИРАДИ
БИЗНИ МЕҲР БИРЛАШТИРАДИ
БИЗНИ МЕҲР БИРЛАШТИРАДИ
БИЗНИ МЕҲР БИРЛАШТИРАДИ
БИЗНИ МЕҲР БИРЛАШТИРАДИ
БИЗНИ МЕҲР БИРЛАШТИРАДИ                                                                                                                                                                    

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.