ИТ ВА МУШУКЛАРНИ ҚАРОВСИЗ ҚОЛДИРМАНГ!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги қарори ҳам айнан ит ва мушукларни белгиланган тартиб-қоидалар асосида сақлашни талаб этадиган ҳужжат. Бу қарорга амал қилаётган хонадон соҳиблари ўзларига ҳам, бошқаларга ҳам зарар келтирмаслик чораларини кўришмоқда. Бироқ, айрим фуқаролар эса мазкур қарор ва унинг йўриқномасига зид ҳолда иш тутаётганлари гувоҳимиз.
Хўш, ит ва мушукларни сақлашда қандай талаблар мавжуд?
Хонадонида ити борлар уларни ҳар йили рўйхатдан ўтказишлари, зотидан қатъи назар 3 ойлигиданоқ  вакцина олдиришлари шарт.
Ит ва мушукларни умумий фойдаланиладиган жойлар: зинапоя майдончалари, фавворалар атрофи, чўмилиш ҳудудлари, ертўла, шунингдек ошхоналар, пешайвонларда сақлаш тақиқланади. Кундуз кунлари сайр қилдирилганда эса тумшуғига махсус ҳимоялагич тақилиши хавфсизликни таъминлайди.
Ит сақловчилар қуйидаги талабларни бажаришга мажбур:
– қўни-қўшнилар тинчлигини бузмаслик чораларини кўриш;
– соғлигини текширтириш ва эмлатиш учун итни ветеринария шаҳобчасига олиб бориш ёхуд ўша ташкилотдан мутахассис ходимни хонадонга чақириш;
– ит бирор одамни ёхуд ҳайвонни тишлаб, жароҳатлаган тақдирда уни зудлик билан мутахассис текширувидан ўтказтириш ҳамда жониворни 10 кун мобайнида алоҳида жойга, ипи ёхуд занжирини ечиб кетмайдиган даражада ажратиб қўйиш.
Мабодо ит фуқароларни тишлаб, зарар етказгани аниқланса, унинг эгасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда энг кам иш ҳақининг икки баробари миқдорида жарима ундирилиши ҳақида ходимларимиз хонадон соҳибларини огоҳлантиришмоқда. 
                                        
Алимардон Шаропов,
Навбаҳор туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи ўринбосари. 
ИТ  ВА  МУШУКЛАРНИ  ҚАРОВСИЗ  ҚОЛДИРМАНГ!                                                                                                                                                                                            

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.