Оқ олтин хирмонини яратиш вазифаси уддаланди

ХУШХАБАР!
Азиз ва фидоий фермерлар, миришкор бободеҳқонлар!
Янги Ўзбекистон тарихи учун муҳим кунлар арафасида барчангизга яна бир қувончли натижа – туманимиз фидоий фермерлари ва миришкор бободеҳқонларининг пахта тайёрлаш бўйича ўзларига олган мажбуриятларини ортиғи билан бажарганликларини мамнуният билан маълум қилмоқчиман.   
Кеча бир неча ойлик меҳнатлар маҳсули сифатида деҳқонларимиз олдига қўйилган вазифа – 25 757 тоннали "оқ олтин” хирмонини яратиш вазифаси уддаланди. Мавсум давомидаги об-ҳавонинг инжиқликларига қарамасдан, 187 та фермер хўжаликлари 7555 гектар майдонда меҳнат қилишиб, мажбуриятларини бажаришди.
Айниқса туманимиздаги "Тойир қизи Ҳабиба”, "Навбаҳор сайқали камоли”, "Мартабали”, "Янги давр жилоси”, "Оғабек Озодбек”, "Сафо Севди”, "Тангри жамол”, "Акобир Қурбон”, "Хидирбой ота”, "Меҳринисо Адизова”, "Мужассам”, "Олтин булоқ” ва "Навоий тараққиёт йўли” каби фермер хўжаликлари 50-55 центнер ҳосил йиғиб олишди.
Мўл ҳосил олиш йўлида кўрсатган жасоратингиз чинакам мардликдир. Барчангизни яна бир бор ушбу муваффақият билан чин қалбимдан самимий табриклайман. Доимо юзимиз ёруғ бўлсин азиз тумандошлар!
НАВБАҲОР ТУМАНИ ҲОКИМИ Л.Н. ОБЛАҚУЛОВ   
Оқ олтин хирмонини яратиш вазифаси уддаланди                                                                                                                                              

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.