БОЛА ТАРБИЯСИДА ОИЛА, МАКТАБ ВА МАҲАЛЛАНИНГ ЎРНИ.

        Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг ёшлар тарбиясига жуда катта эътибор бериб, уларни ҳар томонлама етук ва баркамол шахс бўлиб етишига катта имкониятлар эшигини очиб берди. Айниқса, ёшлар тарбиясида миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги ва муштараклиги аллоҳида ўрин тутади. Бугунги кунда ахборотлар оқими узлуксиз коммуникация тармоқларидан узатилаётган бир даврда хавфсизликни таъминлаш, хатарлар, салбий оқибатларнинг олдини олиш барчамизнинг масъулиятли вазифамиздир. 

        Ўқувчи-ёшларимиз эркин фикрлайдиган, ҳар қандай салбий таъсирчан ғоялардан, онг, тафаккур қарамлигидан озод, оилада, атроф-муҳитда бўлаётган воқеа-ҳодисаларни ҳаққоний баҳолайдиган ва уларга эркин муносабатларини билдира оладиган, ўзининг илғор фикрлари, наъмунаси билан оила аъзолари, синфдошлари, дўстларига таъсир қила оладиган, интеллектуал кучга эга, тиришқоқ, билимли, жасур ва одобли бўлмоғи лозим. 

        Бугунги кунда ёшлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш муаммолари ҳар бир ота-она ва педагог-психологлар учун кутилмаган фожиали ҳодисалар бўлиб қолмоқда. Ёшлар ўртасидаги бундай психологик кризис, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, суицид ҳолатларини эрта аниқлаш ва уни олдини олиш мақсадида Навбаҳор туман ҳокимлиги, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси ҳамда туман халқ таълими бўлими томонидан "Бола тарбиясида оила, мактаб ва маҳалланинг ўрни” мавзусида барча секторларда намунавий семинарлар ўтказилиши белгиланган бўлиб, бугун 1-сектор ҳудудидаги мактаблар, маҳалла ва МТТларнинг раҳбар ва масъул ходимлари учун 1-умумий ўрта таълим мактабида ушбу семинар ташкил этилди.

         Семинарга 1-сектор ҳудудидаги умумий ўрта таълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, психологлар, синф раҳбарлар, маҳалла раисларининг хотин-қизлар ва маънавий-маърифий ишлар бўйича маслаҳатчилари, имом хатиб, отинойилар ва МТТларининг масъул ходимлари иштирок этишди.
        Семинарда психологлар томонидан иштирокчиларга бола тарбияси бўйича тегишли тавсиялар берилиб, тарқатма материаллар тарқатилди ҳамда семинар давомида мавзуга оид видеороликлар намойиш этилиб, иштирокчилар билан тренинг машғулотлари ўтказилди. 
БОЛА ТАРБИЯСИДА ОИЛА, МАКТАБ ВА МАҲАЛЛАНИНГ ЎРНИ.
БОЛА ТАРБИЯСИДА ОИЛА, МАКТАБ ВА МАҲАЛЛАНИНГ ЎРНИ.
БОЛА ТАРБИЯСИДА ОИЛА, МАКТАБ ВА МАҲАЛЛАНИНГ ЎРНИ.
БОЛА ТАРБИЯСИДА ОИЛА, МАКТАБ ВА МАҲАЛЛАНИНГ ЎРНИ.
БОЛА ТАРБИЯСИДА ОИЛА, МАКТАБ ВА МАҲАЛЛАНИНГ ЎРНИ.                                                                                                                                                    

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.