Гендер тенглик масалаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди

 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ ХОТИН-ҚИЗЛАР ВА ЭРКАКЛАР УЧУН ТЕНГ ҲУҚУҚ ҲАМДА ИМКОНИЯТЛАР КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА ҚОНУН ижроси юзасидан Навбаҳор туманида хотин-қизларни турмушга тайёрлаш, фарзанд тарбиясига оид кўникмаларни мукаммал шакллантириш, турли тазйиқ, зўравонликдан ҳимоя қилиш, оилаларда суицид ва ажримларнинг олдини олиш, хотин-қизларнинг маънавиятини юксалтириш, бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш, тадбиркорликка жалб қилиш каби масалалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизлар билан ишлаш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланиб олинди.

 Йиғилишда хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтириш, уларнинг иқтисодий фаровонлигини ошириш ва гендер тенгликни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни биргаликда ҳал этишга келишиб олдилар.                                                                                                                                    Гендер тушунчаси фақат аёллар манфаатларини ифодаламайди. Ҳар икки жинс вакилларининг ўз орзу ва мақсадлари сари дадил одимлаши, ҳаёт сифатини ошириш учун бир хил имкон бериш кераклигини илгари суради, холос. Айнан ривожланган жамиятнинг талабларидан бири бу эркак ва аёл ҳуқуқлари тенглигининг таъминланишидадир. Бу эса ўз навбатида ҳар бир мамлакатда сиёсий ва иқтисодий ўсишга эришишда катта ёрдам бериши мутахассислар томонидан таъкидлаб ўтилди. 

Гендер тенглик жамият ривожида муҳим бўлган ижтимоий муносабатларда долзарб аҳамиятга эга эканлиги бугунги кунда янада яққол намоён бўлмоқда. Бугун оилада, жамиятда, айниқса, хотин-қизларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани натижасида ижтимоий муносабатларда ҳам, қонунчиликда ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилаётгани борасида сўз борди.   
Гендер тенглик масалаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди
Гендер тенглик масалаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди
Гендер тенглик масалаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди
Гендер тенглик масалаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди
Гендер тенглик масалаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди
Гендер тенглик масалаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди
Гендер тенглик масалаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди      

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.