Yangiliklar

Қиморбозликка чек қўйилди

 

Б.Рахимов (исми-шарифи ўзгартирилган) муқаддам судланган бўлишига қарамасдан ўзига тегишли хулоса чиқармай яна жиноят йўлига кирди.

Б.Рахимов Кармана туманидаги яшаш хонадонида қимор ўйинини ташкил этиб, даромад топишни мақсад қилиб қўяди.

Б.Рахимов ўзининг Кармана туманидаги яшаш хонадонида,
2021 йил 20 март куни соат тахминан 23:30лар атрофида фуқаролар А.Жумаев, Б.Шокиров, С.Норов ва Н.Самиевлар (исми-шарифлари ўзгартирилган) биланўртага 2315 000 сўм пул тиккан ҳолда ўйин картасини орқали қимор ўйинини ташкил этади.

Б.Рахимов ўзининг Кармана туманидаги яшаш хонадонида қимор ўйини ташкил этганлиги юзасидан олинган тезкор маълумотга асосан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, Б.Рахимов уйида қимор ўйини ўтказаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинади.

Б.Рахимовга нисбатан қўзғатилган жиноят иши, 2021 йил 9 июль куни жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судида кўриб чиқилди.

Суд судланувчи Б.Рахимовни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 278-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топди ва унга ЖКнинг 57-моддаси тартибида 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинлаб, жазони ўташ даврида унга бир қанча таъқиқ ва чекловларни юклатди.

Шунингдек қимор ўйини вақтида ашёвий далил тариқасида олинган 2315000 сўм пул маблағлари давлат фойдасига мусодара қилинди.

Шахзод Тўрақулов

Жиноят ишлари бўйича

Навбаҳор туман судининг архивариуси

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.