Халқ депутатлари Навбаҳор тумани Кенгашининг Навбатдаги учинчи сессияси

Халқ депутатлари Навбаҳор тумани Кенгашининг  Навбатдаги учинчи сессиясиЖорий йилнинг 29 май куни Навбаҳор туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида туман Кенгашининг навбатдаги учинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибида қуйидаги муҳум масалалар муҳокама этилди.

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги ПҚ-2124-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид Давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастурининг тумандаги ижроси тўғрисида.

Халқ депутатлари Навбаҳор тумани Кенгашининг  Навбатдаги учинчи сессияси2. "Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий Дастурининг тумандаги ижроси юзасидан ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари ва туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.

3. "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тумандаги ижроси тўғрисида.

Сессия сўнгида кун тартибидаги масалалар юзасидан қарор қабул қилиниб келгусида қилиниши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

 

 

Ж.Мардонов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.