Қонунлар ижросини таъминлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир.


Киши яратилибдики, ҳаётда ўрнатилган маълум қонун-қоидалар асосида истиқомат қилиб келади. Зеро, қонунларсиз бирор бир давлатни ҳам, жамиятни ҳам тасаввур қилиб бўлмайди. Бу ҳаётий меъзон, айниқса, ҳозирги замонамиз учун устувор аҳамиятга эга. Декин қонунларнинг қабул қилиниши энди ҳаммаси "беш” деганини англатмайди. Қонунлар амалда ижроси таъминлансагина, масъул раҳбарлар ва фуқаролар унинг муҳим эканини англаб етсаларгина ҳақиқий кучга эга бўлади.

Бу борада муҳтарам юртбошимиз Ш.Мирзиёев Конституциямиз қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги маърузасида ”.. қонунларни қабул қилиш бу ишнинг бир қисми холос. Асосий масала-қонунларнинг мазмун-моҳиятини халқимизга ва масъул идрочиларга ўз вақтида етказиш, уларнинг ижросини тўғри ташкил этишдан иборатдир, " – деган фикрни билдирган эди. Юртимизда ўтган йилларда бу борадаги ишларни жонлантириш мақсадида бир қатор ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан, "Ҳуқуқий ахьоротни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Бевосита, Президентимизнинг 2018 йил 13 апрелдаги "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони соҳа ривожи учун айни муддао бўлди.

Ҳужжатга мувофиқ, адлия органларининг туман бўлимлари ташкил этилиб, давлат органлари ва ташкилотларининг туман(шаҳар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни етказиш ва ижросини ташкил этиш асосий вазифаларидан бири сифатида белгиланди.  

Бугунги кунда туман адлия бўлими томонидан янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни етказишда мингдан зиёд ҳужжатлар қабул қилиниб, 40 дан ортиқ ташкилот ва муассасаларга юборилиши таъминланди.

Муҳтарам юртбошимизнинг 2019 йил 9 январдаги "Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги тФармони қабул қилиниб, бу билан давлат органлари ва ташкилотларига бир қатор вазифалар юклатилди. Фармонга кўра, Адлия вазирлиги жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш соҳасида мувофиқлаштирувчи давлат органи этиб белгиланди. Вазирликка давлат органлари ва ташкилотлар томонидан ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича олиб борилган ишларни ўрганиш, шунингдек, уларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар тайёрлаш вазифаси топширилди.

Бир сўз билан айтганда, Навбахор тумани адлия бўлими ва ходимлари томонидан қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини ташкиллаштириш масалалари бўйича давлат органлари ва ташкилотларига яқиндан тушунтириш ва зару кўмак беришни асосий вазифа этиб белгилаган.

 

 Туман адлия бўлими бошлиғи                               Э.Файзуллаев

Қонунлар ижросини таъминлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.