Навбаҳор туман "Навбаҳор" маҳалласида бўш турган бино (аввалги қишлоқ врачлик пункити биноси) да янгидан Навбаҳор Наманган тикувчилик, ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади. Навбаҳорлик тадбиркор Дилшода Саъдуллаева ва Наманган вилояти Чуст туманида яшовчи тадбиркор Ўғилой Каримова билан ҳамкорликда тикувчилик цехи ташкил этилди. Натижада "Навбаҳор" маҳалласида истиқомат қилувчи 30 нафарга яқин "Аёллар" ва "Ёшлар" дафтарида рўйхатда турувчи хотин-қизлар иш билан таъминланди. Корхонада ўқувчилар учун мактаб формаси, ташкилотлар учун ишчи кийимлари ҳамда эркаклар ва аёллар учун кийим кечаклар тикиб тайёрланади.