Навбаҳор тумани “Навкар” маҳалла фуқаролар йиғини

Ҳозир ислоҳотлар шиддат билан амалга оширилаётгани учун ҳаётимизда ҳар куни қандайдир бир муҳим ўзгариш, янгиликлар кузатилмоқда. Буни кўпчилик ўз турмушида ҳам яққол ҳис қилмоқда. 
    Президентимизнинг "Обод қишлоқ” "Обод маҳалла”, "Обод марказ” тўғрисида”ги дастурларини ўқиб, бундай ўзгаришлар энди жадаллашишига қатъий ишонч ҳосил қилдик. Сабаби, аксарият соҳаларни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар кўпроқ марказда, шаҳар ва туманларда ўз самарасини кўрсатиб, янгилик қуйи бўғинларга тушгунча анча вақт ўтар, буни одамлар ўз ҳаётида сезиши учун кўп кутишига тўғри келарди. Аммо туманимизда амалга оширилаётган ишлар айни топшириқларни ҳудудимиздаги ҳар бир маҳалла ва марказлардаги инсонларнинг розилигини олиш проварб мақсад этиб бажарилишига бор кучимизни сафарбар қилганмиз. 

Ислоҳотларнинг дебочаларидан бири, Навбаҳор тумандаги "Навкар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида амалга оширилган ишлардир. 
Ҳудудда жами 850 та оилалар мавжуд бўлиб, уларда 2916 нафар аҳоли истиқомат қилади. Айнан шу инсонларнинг яшаш шароитларини, уларга кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини ошириш мақсадида бугунга қадар "Навкар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ободонлаштириш ва қурилиш ишлари олиб борилди. 
Давлатимиз раҳбарининг Фармонига кўра, энди энг чекка қишлоқлар ҳам барча инфратузилма яратилган гўшаларга айланиши керак ва бунда ҳар ким ўзи яшайдиган уйи, маҳалласи ва қишлоғини ободонлаштиришда ҳиссасини қўшса, юртимиз янада обод бўлади, обод юртда яшайдиган одамлар кайфияти яхши бўлиши таъминланади, деган қараш устувор аҳамият касб этмоқда.
Жумладан, бугунги кунга қадар маҳалла ҳудудидаги тадбиркорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан жами, 38 та савдо дўконлари ва маиший хизмат кўрсатиш бинолари қурилди.
 Бундан ташқари, давлат хусусий шерикчилик асосида Янгиқўрғондаги оилавий поликлиника замонавий талабларга жавоб берадиган ҳолда қайта таъмирланди. 
 
Маҳалла биносининг барча хоналари етарли миқдорда мебеллар жамланмаси ва жиҳозлар билан таъминланиб, фуқароларга нафақат хизмат кўрсатиш маскани, балки, барча шароитларга эга бўлган замонавий маҳалла фуқароларининг янги "Уйи”га айланди. 
  Амалга оширилган ишлар натижасида 88 та янги иш ўрни яратилмоқда. Жумладан, 4 та тикув цехи, 4 та гўзаллик салони ва сартарошхона, 2 та нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехлари, умумий овқатланиш объектлари, гўшт дўконлари ва савдо нуқталари ишга туширилмоқда.
  Бундан ташқари, 1 та варкаут майдончаси, болалар ўйингоҳи 1 та ва автомобиллар учун тураргоҳ қуриб битказилди.
Бир нарсани барчамиз аниқ англашимиз зарур! Давлатимиз раҳбари кунда-кунора юртимиз ҳудудларига ташриф буюриб, хонадонма-хонадон юрибди. Қишлоқларда яшаётган одамларнинг яшаш шароити, ҳақиқий аҳволини ўз кўзи билан кўриб, муаммоларга очиқ юз билан боқмоқда. Халқимиз билан мулоқотларнинг самараси эса ана шу каби ислоҳотлар тимсолида яққол намоён бўлмоқда.                                      Навбаҳор тумани “Навкар” маҳалла фуқаролар йиғини

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.