“Сотқин” бадиий фильми премьераси

2015 йил 13 май куни Навбаҳор тумани маданият ва спорт ишлари бўлимининг катта залида "Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан суратга олинган "Сотқин” бадиий фильми премьераси бўлиб ўтди.

“Сотқин” бадиий фильми премьерасиБадиий фильм намойишидан сўнг фильм ижодкорлари билан биргаликда бадиий фильмнинг ҳозирга давр учун ўта долизарблиги, тарбиявий аҳамияти тўғрисида савол-жавоб ташкил этилди. Ўтказилган савол-жавобда фильм ижодкорлари Р.Саъдиев, У.Қодиров, Ф.Соипов, Ж.Зокиров ва М.Матжоновлар иштирок этишиб ёшлар ва кино ихлосмандлари томонидан берилган саволларга жавоб бердилар.

Энг яхши савол эгалари совғалар билан тақдирланди. Ўтказилган тадбирда 400 нафардан ортиқ ёшлар, маҳалла фаоллари ва мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этишди.

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.