ПРЕСС-ТУРНИНГ НАВБАТДАГИ МАНЗИЛИ НАВБАҲОР ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ БЎЛДИ

ПРЕСС-ТУРНИНГ НАВБАТДАГИ МАНЗИЛИ НАВБАҲОР ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ БЎЛДИ.     
                                                                                                         
 Сўнги 2 йил давомида бутун дунёда тиббиёт ходимларига эҳтиёж ошди. Бунинг сабаби барчангизга маълум бўлганидек коронавирус пандемияси. Аҳолига хизмат кўрсатиш кўлами ва ишчи ходимларининг кўплиги билан ҳам Навбаҳор туман тиббиёт бирлашмаси туманимиздаги энг катта муассасалардан бири ҳисобланади. Шу боис Навбаҳор туман тиббиёт бирлашмасида ПРЕСС-ТУР ташкил этилди. Пресс-тур давомида туман тиббиёт бирлашмасида "Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислохатлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6110-сон Фармони ижросини таьминлаш юзасидан хатлов жараёни ижроси, "Аҳолини соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғриси”да Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 ноябрдаги ПҚ-4887-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан соғлом ва носоғлом овқатланиш бўйича кўргазмалар, Ўта хавфли юқумли касалликлар  аниқланганда тиббиёт ходимининг ҳаракат тактикаси, Каронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш жараёнларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнлари, Навбаҳор тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасининг янги биноси билан таништириш жараёнлари билан оммавий ахборот воситалари ходимлари таништирилди. ОАВ вакиллари билан мулоқот жараёнида тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Н.Шодиев 2020 йил пандемия даврида Коронавирус инфекциясига қарши кураш тадбирларини амалга ошириш мақсадида жами туман ҳокимлиги захира маблағларидан 775 млн 481 минг 996 сўм ажратилган бўлиб, ушбу маблағлар беморларни даволаш ва ишчи ходимларни ҳимоя кийимлари ва антисептик воситалари учун ишлатилган. Навбаҳор туман тиббиёт бирлашмаси короновирус инфекциясига эрта ташхис қўйиш ва профилактик тадбирларни эрта амалга ошириш мақсадида 15 та эмлаш бригадалари,15 та эмлаш  пунктлари, 3 та мобил бригада эмлаш жараёнига 69 нафар тиббий ходим,18 нафар врач, 33-нафар вакцинатор ва унинг дублёрлари, 18-нафар регистратор тайинланган. Шунингдек яқин кунларда ишга туширилиши режалаштирилаётган янги поликлиникага рақамли рентгин ва УЗИ аппарати келтирилган. Ушбу аппарат ёрдамида касалларга тўғри ташхис қўйиш ва скринингдан олдинги текширувларда болаларда учраши мумкин бўлган нуқсонли касалликларни олдини олишга хизмат қилиши билан аҳамиятли. Шу билан бирга янги лапроскопия аппарати ҳам келтирилиши режалаштирилган. 
 
ПРЕСС-ТУРНИНГ НАВБАТДАГИ МАНЗИЛИ НАВБАҲОР ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ БЎЛДИ
ПРЕСС-ТУРНИНГ НАВБАТДАГИ МАНЗИЛИ НАВБАҲОР ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ БЎЛДИ
ПРЕСС-ТУРНИНГ НАВБАТДАГИ МАНЗИЛИ НАВБАҲОР ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ БЎЛДИ
ПРЕСС-ТУРНИНГ НАВБАТДАГИ МАНЗИЛИ НАВБАҲОР ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ БЎЛДИ
ПРЕСС-ТУРНИНГ НАВБАТДАГИ МАНЗИЛИ НАВБАҲОР ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ БЎЛДИ
ПРЕСС-ТУРНИНГ НАВБАТДАГИ МАНЗИЛИ НАВБАҲОР ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ БЎЛДИ
ПРЕСС-ТУРНИНГ НАВБАТДАГИ МАНЗИЛИ НАВБАҲОР ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ БЎЛДИ
ПРЕСС-ТУРНИНГ НАВБАТДАГИ МАНЗИЛИ НАВБАҲОР ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ БЎЛДИ                               

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.