туман ҳокими қарори

"Кексаларни эъзозлаш йили” туман

дастурини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги "Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2302-сонлиқарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й.
8-сон, 91-модда) вилоят ҳокимининг 2015 йил 10 мартдаги "Кексаларни эъзозлаш йили” вилоят дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қ-38-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги "Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2302-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2015 йил 10 мартдаги Қ-38-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. "Кексаларни эъзозлаш йили” туман дастури 1-иловага,дастурни амалга ошириш бўйича туман комиссияси таркиби 2-иловага,дастурнинг ижросини таъминлаш бўйича туман комиссияси аъзоларини дастурнинг бўлимларига бириктирилиши 3-иловага, дастур бажарилишини таҳлил этиш, мувофиқлаштириш ва унинг натижаларини туман комиссиясига тақдим этиб бориш бўйича Мониторинг гуруҳи таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарорига асосан "Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурини амалга оширишда қуйидагилар асосий устувор йўналишлар этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилиниб, ижрога йўналтирилсин:

кексаларга ғамхўрлик кўрсатиш ва эътиборни кучайтириш, уларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратишга қаратилган қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, пенсия таъминоти ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ёши улуғ инсонларга давлат хизматлари, шу жумладан, турли маълумотнома ва тасдиқловчи ҳужжатларни олиш хизматлари кўрсатишнинг энг қулай тизимини шакллантириш;

кексалар, авваламбор, фашизм устидан қозонилган ғалаба ва Ватанимизни қайта тиклашга муносиб ҳисса қўшган 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни кучайтириш, ёши улуғ инсонлар, биринчи навбатда, ёлғиз қариялар ва ногиронларга кўрсатиладиган ижтимоий ва маиший хизматлар рўйхатини кенгайтириш, уларни фаровон ва муносиб турмуш шароитлари билан таъминлаш учун маҳаллалар, "Нуроний” жамғармаси, бошқа нодавлат ташкилотлари ва ижтимоий тузилмалар томонидан моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш миқёсини ошириш;

фахрийлар ва ёши улуғ инсонларга тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, уларни тизимли асосда соғломлаштиришни ташкил этиш, профилактика тадбирларини кўпайтириш, кўриш ва эшитиш органлари, таянч-ҳаракат тизими ва юрак-қон томир касалликларини даволашнинг замонавий усуллари билан қамраб олиш ва улардан фойдаланишни кенгайтириш, кексалар ва ногиронларни ёрдамчи ҳамда техник реабилитация воситалари билан, жумладан имтиёзли асосда таъминлаш, кексаларга хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилган санаторий-соғломлаштириш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш;

мамлакатимизнинг мудофаа қобилияти, иқтисодий, маданий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, жамиятимизда тинчлик, тотувлик ва барқарорлик муҳитини мустаҳкамлашга бебаҳо ҳисса қўшган, соғлом ва баркамол униб-ўсаётган авлодни тарбиялашда фаол иштирок этаётган кекса авлод вакилларига муносиб эътибор қаратиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирларни тизимли асосда амалга ошириш, оила ва жамиятда ёши улуғ инсонларнинг ўрни ва обрўсини ошириш, болалар ва ёшларни ота-оналарни, ҳар бир нуронийни чуқур ҳурмат қилиш, эъзозлаш ва уларга ғамхўрлик кўрсатиш туйғуси руҳида тарбиялаш бўйича аниқ тадбирларни амалга ошириш;

ҳар бир кексага ҳар томонлама эътибор қаратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини кучайтириш ва ошириш, кексаларнинг ҳаёт фаолияти ва дам олишини ташкил этиш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, бунда улар учун туман ва маҳаллаларда мулоқот марказлари, қизиқиши бўйича клублар ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун шароит яратиш, телевидение, оммавий ахборот воситалари, кинотеатрлар, театр ва бошқа маданий-маърифий муассасаларда ёши улуғ инсонларнинг қизиқишларига мос мавзуда янги махсус кўрсатувлар, спектакль ва фильмлар яратиш ва эфирга узатиш ҳажмини кўпайтириш;

маҳаллалар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ташкилий тузилмасида кексалар ва ногиронларга доимий эътибор қаратадиган секторни мустаҳкамлаш, бунда уларга хизмат кўрсатадиган идора ва хизматлар, биринчи навбатда, пенсия, ижтимоий ва тиббий таъминот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишни назарда тутиш.

4. Туман комиссияси аъзолари ҳамда тумандаги корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарларига:

бир ҳафта муддатда туман дастурини амалга ошириш бўйича масъул ходим бириктириш ва туман дастурида белгиланган вазифаларни сўзсиз, тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлигини белгилаш;

ўн кун муддатда "Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастуриюзасидан тармоқ дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

дастурда белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриб, бажарилган ишлар тўғрисида ҳар ойнинг 18 санасига қадар туман мониторинг гуруҳига ахборот тақдим қилиб бориш вазифалари юклатилсин.

5. Туман Дастурининг ижроси бўйича 3-иловага мувофиқ бўлимларга бириктирилган масъулларга ўзларига тегишли Дастур бўлимларида белгиланган вазифалар ижросини доимий назоратга олиб, амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф қилиш бўйича туман комиссиясига ва мониторинг гуруҳига маълумот киритиб бориш вазифаси топширилсин.

6. Туман мониторинг гуруҳи, Дастур бўлимларининг масъуллари томонидан тақдим қилинган маълумотлар асосида, туман дастурининг бажарилиши тўғрисида вилоят мониторинг гуруҳига ҳар ойнинг 20 санасига қадар ахборот тақдим қилиб борсин.

7. Туман комиссияси (О.Ҳасанов) ҳар ойда бир маротаба ўз йиғилишларида, дастур ижроси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ташкилотларининг ҳисоботларини эшитиб, вужудга келган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўрсин.

8. Туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи (Ф.Холбўтаев) мазкур қарорни халқ депутатлари туман Кенгашининг тасдиғига киритилишини ҳамда Дастур ижроси бўйича ҳар чоракда бир маротаба тегишли ташкилотлар раҳбарларининг халқ депутатлари туман Кенгаши йиғилишларида ҳисоботларини эшитиб борилишини ташкил қилсин.

9. "Навбаҳор тонги” газетаси таҳририяти (Б.Умаров)га туман Дастурининг мақсад ва вазифалари ҳамда унда белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини кенг ёритиш тавсия этилсин.

10. Ушбу қарор "Навбаҳор тонги”газетасида расман эълон қилинсин.

11. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Қ-204-сон

2015 йил 30 март

 

Туман ҳокими А.Нарзиев

 
 
 

туман ҳокимининг
 2015 йил "
____” мартдаги
__________ -сонли қарорига
илова

 

"Кексаларни эъзозлаш йили” туман дастури бажарилишини таҳлил этиш, мувофиқлаштириш ва унинг натижаларини туман комиссиясига тақдим этиб бориш бўйича Мониторинг гуруҳи

Т А Р К И Б И

 

 

1.

У. Тўраев

-

туман ҳокимлиги Ижтимоий масалалар мажмуи бош мутахассиси, гуруҳ раҳбари

2.

Н.Исмоилов

-

туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси

3.

У.Ғуломова

-

туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази мутахассиси

4.

Б.Ҳодиев

-

туман Тиббиёт бирлашмаси врачи

5.

Р.Рустамова

-

туман ҳокимлиги Хотин-қизлар кўмитаси бош мутахассиси

6.

Р.Исломов

-

туман хокимлиги Иқтисодиёт бўлими мутахассиси

7.

М.Шодиева

-

"Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими бош мутахассиси

8.

Ж.Мардонов

-

туман ҳокимлиги Маънавият тарғибот бўлими раҳбари

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.