Бугун Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг навбатдан ташқари ўн еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни туман ҳокими Л.Облақулов олиб борди

Бугун Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг навбатдан ташқари ўн еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни туман ҳокими Л.Облақулов олиб борди. Кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини тарғиб этиш ҳамда белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда туман дастурларни ишлаб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги "Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарори ижроси юзасидан 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар, Туманда қонунчиликни таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, айниқса ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш мақсадида 2020 йилда амалга оширилган ишлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги "Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6034-сонли Фармонининг тумандаги ижроси ҳамда Навбаҳор туман жиноят, фуқаролик ишлари ва иқтисодий судлар томонидан 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборотлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг "Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизими устидан парламент назоратини ташкил этиш тўғрисида”ги 2020 йил 30 октябрдаги 528-IV/ҚҚ-145-IV-сонли Қўшма қарорининг тумандаги ижроси, Навбаҳор туман адлия бўлимининг 2020 йил давомида ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати ҳақидаги ахбороти, 2020-2021 ўқув йилда туман халқ таълими ва умумий ўрта таълим мактабларида таълим сифатини яхшилаш, мактаб битирувчиларини олий таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш, 2021 йил январь-март ойларида таълим муассасасининг иситиш тизимини барқарор сақлаш бўйича олиб борилаёган ишлар  ва белгилаб берилган вазифалар бажарилиши, Туманда 2020 йилда маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда 2021 йилда маҳалла тизимида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар, Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусидаги вазифалар, Оилавий ажримларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар, Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар, Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2021 йилга мўлжалланган иш режаларини тасдиқлаш ва Халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссияларининг 2021 йилга мўлжалланган иш режалари тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди. Сессия ишида туман ҳокими Л.Облақулов, туман ҳокими ўринбосарлари Л.Хайруллаев, У.Назаров, Ф.Ҳамроев, К.Аллаев, Д.Очилов, туман прокурори М.Тошев, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Ф.Бердиев, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Э.Шакиров, Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди раиси А.Ибодов, Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро суди раиси А.Ҳамроев, Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Ҳамидов, туман адлия бўлими бошлиғи Н.Исроилов, туман халқ таълими бўлими мудири Х.Рахматов, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Навбаҳор туман бўлими бошлиғи З.Абдиевлар сўзга чиқиб кун тартибидаги масалалар юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот берди. Музокараларга чиқувчилар ва депутатлар томонидан қабул қилиниши лозим бўлган қарорлар муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.                     Бугун Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг навбатдан ташқари ўн еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни туман ҳокими Л.Облақулов олиб борди
Бугун Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг навбатдан ташқари ўн еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни туман ҳокими Л.Облақулов олиб борди
Бугун Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг навбатдан ташқари ўн еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни туман ҳокими Л.Облақулов олиб борди
Бугун Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг навбатдан ташқари ўн еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни туман ҳокими Л.Облақулов олиб борди                           

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.