Маънавиятимиз хазинаси

Буюк мутафаккир давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 574 йиллигини туманда юқори савияда нишонлаш юзасидан жойларда бир қатор ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан: 2015 йил 5 феврал куни Туман тиббиёт бирлашмасида Туман Маънавият тарғибот бўлими, "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман кенгаши ҳамда туман Маданият ва спорт ишлар бўлими билан ҳамкорликда "Алишер Навоий ижоди-миллий маънавиятимиз хазинаси” мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда сўзга чиққанлар Алишер Навоий бобомиз ўз даврининг буюк шоири ва мутафаккири сифатида фақат илмий-бадиий ижоди билангина эмас, балки давлат арбоби сифатида, ўзининг ижтимоий-сиёсий фаолияти, ҳуқуқий қарашлари орқали ҳам машҳур бўлганлигини.

Унинг бой ва серқирра илмий-адабий меросида даврнинг долзарб ижтимоий-сиёсий масалалари ўз ифодасини топганлигини таъкидлашди.

Ж.Мардонов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.