ХАЛҚ ДАРДИНИ ХАЛҚ ИЧИДА ЎРГАНИШ ЛОЗИМ...

ХАЛҚ ДАРДИНИ ХАЛҚ ИЧИДА ЎРГАНИШ ЛОЗИМ...

"Ҳақиқий тафаккур эгаси кўрларни ўйлаган вақтида кўзлари кўрмайдиган кишидир”
Маҳмуд Олақош: "ПЕШОНАМДАГИ НУР”
Доно халқимизда "Тани бошқа дард билмас” деган нақл бекорга айтилмаган шу сабабдан Давлатимиз раҳбари томонидан ҳар бир раҳбар ходимга халқ дардини, ташвишу муаммоларини жойларга чиқиб керак бўлса шахсан уйма-уй юриб ўрганиш энг олий вазифалардан бири этиб белгилаб қўйилди ва бу каби топшириқлар ижроси Навбаҳор туманида тизимли амалга оширилмоқда.
Юқоридаги сўзлар исботи сифатида бугун Навбаҳор туманининг чекка ҳудудларидан ҳисобланган Армижон, Вомитан ва Хашман маҳалларида аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш ва уларни бартараф қилиш мақсадида туман ҳокими Л.Облақулов аҳоли билан сайёр учрашув ўтказди. Учрашув ноанаънавий шаклда кўчама-кўча юрилиб аҳоли томонидан қилинган мурожаат ва таклифлар тингланди. Муаммо ва таклифларни бартараф этиш юзасидан тегишли ташкилот вакилларига топшириқлар берилди.
ХАЛҚ ДАРДИНИ ХАЛҚ ИЧИДА ЎРГАНИШ ЛОЗИМ...
ХАЛҚ ДАРДИНИ ХАЛҚ ИЧИДА ЎРГАНИШ ЛОЗИМ...
ХАЛҚ ДАРДИНИ ХАЛҚ ИЧИДА ЎРГАНИШ ЛОЗИМ...

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.