NAVBAHOR TUMANI HOKIMINING Q A R O R I



O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI

NAVOIY VILOYATI

NAVBAHOR TUMANI

HOKIMINING

Q A R O R I

РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН

РЕШЕНИЕ

Х О К И М А

НАВБАХОРСКОГО РАЙОНА НАВОИЙСКОЙ ОБЛАСТИ

Навбаҳор тумани Бешработ қўрғони. Navbahor tumani Bеshrabot qo’rg’oni

2019 у.(й)"___21__” феврал № Қ-78

"М.Улуғбек” маҳаллафуқаролар йиғини

"Сармиш” массивидаги "Saparboy bobo” chorva”

Фермер хўжалигигачорвачилик йўналишида

узоқ муддатлиижарага ажратилган яйловер

участкасини бир қисмидан ижара муддати ичида

томчилатиб суғориш усусли билан интенсив боғ

барпо этишга рухсат бериш тўғрисида.

 

Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, "Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги
476-сонли қарори билан тасдиқланган "Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низом, Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 6-10 моддаларига, туман ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиясининг баённомаси ҳамда "Saparboy bobo” chorva” фермер хўжалиги раиси А.Бекназаровнинг туман ҳокими номига ёзган ва туман ҳокимлигида 2019 йил 2 октябрда 01-15-444-рақами билан рўйхатга олинган аризаси ҳамда бошқа тақдим этган ҳужжатларини кўриб чиқиб,

 

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

 

1. Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясининг 2019 йил 4-октябрдаги баённомаси тасдиқлансин.

2. Туманҳокимининг 2018 йил 8 январдаги Қ-7-сонли қарори билан "Saparboy bobo” chorva” фермер хўжалигига "Сармиш” массиви қишлоқхўжалик ер харитаси бўйича 1059, 1060, 1061қ, 1062қ, 1065қ, 1063қ, 1548, 1550, 1549, 1563-контурларидан узоқ муддатли 49 йилга ижарага ажратилган жами 556,5 гектар шундан 550,1 гектар яйлов ери, 0,8 гектар дарё ва сойликлар,
5,6 гектар дала йўллари ер майдонларининг бир қисми яъни 35,0 гектар яйлов ер майдонидан ижара муддати ичида томчилатиб суғориш усули билан интенсив боғ барпо этиш учун рухсат берилсин.

 

 

 

 

3. Ўзбекистон Республикаси "Ер кодекси”нинг 36 моддаси 10-бандига асосан ажратилган ер участкасидан бир йил давомида белгиланган мақсадда фойдаланилмаган тақдирда ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилиниб, ер участкаси белгиланган тартибда туман ҳокимлиги заҳира ер фонди ҳисобига қайтариб олиниши белгилаб қуйилсин.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Қарабоев зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими Л.Облақулов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.