НАВБАҲОРЛИК ЗИЁЛИЛАР ХИВА ШАҲРИДА

НАВБАҲОРЛИК ЗИЁЛИЛАР ХИВА ШАҲРИДА
      Навбаҳор туман ҳокимининг ўринбосари К.Аллаев, тумани халқ таълими бўлими ва  умумтаълим мактабларнинг директорлари Хоразм вилоятига ташриф буюришди. Саёҳат давомида қидимий Хива шаҳридаги тарихий обидалар билан яқиндан танишишди. Шунингдек  ташриф давомида улар Хива шаҳридаги Президент мактабида бўлишиб, ушбу мактабда яратилган замонавий шароитлар, синф хоналарининг жиҳозланиши, барча тўгараклар учун яратилган имкониятлар, замонавий кутубхона, ўқув заллари, компьютер ва фан хоналарининг халқаро стандартлар асосида жиҳозланганлиги, мусиқа хоналарининг бой моддий-техник базаси, ўқувчилар ётоқхонасининг шинам ва барча қулайликларга эга эканлигига гувоҳ бўлдилар.
     Ушбу даргоҳда 9 нафар хориждан келган педагог ходим ҳамда халқаро танлов асосида фанлардан саралаб олинган 21 нафар маҳаллий педагог ходимларнинг 144 нафар ўқувчига таълим бериш жараёнлари билан яқиндан танишишди. Ташриф Навбаҳор тумани халқ таълими учун жуда катта методик ёрдам вазифасини ўтади. Янги йилга янги режалар асосида қадам қўяётган таълим фидойиларига мароқли саёҳат онларини тилаб қоламиз.    
НАВБАҲОРЛИК ЗИЁЛИЛАР ХИВА ШАҲРИДА
НАВБАҲОРЛИК ЗИЁЛИЛАР ХИВА ШАҲРИДА
НАВБАҲОРЛИК ЗИЁЛИЛАР ХИВА ШАҲРИДА
НАВБАҲОРЛИК ЗИЁЛИЛАР ХИВА ШАҲРИДА
НАВБАҲОРЛИК ЗИЁЛИЛАР ХИВА ШАҲРИДА

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.