НАВБАҲОР ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ.

НАВБАҲОР ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ.
Навбаҳор туман ҳокими Облақулов Лочин Нурқулович томонидан сайёр қабул ўтказилди. Ушбу қабулда Навоий вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Сарабеков Аъзамжон Абдукадирович иштирок этди. 11-сонли мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган қабул давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари, тумандаги ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари иштирок этишди. 40 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этган қабул давомида ишга жойлашиш, электр симёғочлар ўрнатиш ва эскирган трансформаторларни алмаштириш, имтиёзли кредит олиш, уй-жой, хонадон таъмири, моддий ёрдам, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда оилавий муаммолар масалаларига оид 30 га яқин мурожаат қабул қилинди.
Фуқароларнинг муаммолари ечими учун маълум муддат берилиб, мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга аниқ топшириқлар берилди. Шунингдек айрим фуқароларнинг талаблари асосида қабул жараёнлари якка тартибда ҳам ташкил этилди.
НАВБАҲОР ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ.
НАВБАҲОР ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ.
НАВБАҲОР ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.