Қонунчилик тизимлаштирилса нималар ўзгаради?

Қонунчилик тизимлаштирилса нималар ўзгаради?

Барча соҳаларда қонунчиликни тизимлаштириш, қабул қилинганига кўп вақт бўлган қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ва уларни бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотларга уйғунлаштириш Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ қонунчиликдаги тизимли ўзгаришлар билан боғлиқ жадал ривожланиш норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сони ортишига олиб келди.

Бу борада рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, 2020 йил сентябрь ҳолатига кўра26 632та норматив-ҳуқуқий ҳужжат Lex.uz жойлаштирилган. Уларнинг1 897таси қонун ҳужжатлари (қонунлар, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари),24 735таси қонуности ҳужжатлари (Президент Фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг буйруқлари ва қарорлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари) ҳисобланади.

Қонунчилик базасининг90фоизидан ортиқроғини қонуности ҳужжатлари ташкил этади.

Янги қабул қилинган Фармонига мувофиқ Президент томонидан қабул қилинган ҳужжатларнинг498таси ўз кучини йўқотган деб топилиб,121тасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Биринчи босқичда Президентнинг 500 га яқин фармон ва қарорларибекор қилинди. Ушбу йўналишдаги ишлар давом этади.

Жумладан, хатлов натижасида аниқланган Ҳукуматнинг2мингдан ортиқ эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган қарорлари танқидий таҳлил қилиниб, уларни бекор қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

Шунингдек, давлат органлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини тизимлаштириш бўйича "йўл харитаси” ишлаб чиқилади.

Умумий ҳисобда,2,5минг қонун ҳужжатлари ўз кучини йўқотган деб топилади. Натижада, амалдаги қонунчилик базаси10фоизга қисқартирилади.

Амалдаги қонун ҳужжатларини тизимлаштириш билан бир қаторда норма ижодкорлиги, яъни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнлари ҳам такомиллаштирилмоқда.

Тартибга солиш таъсирини бахолаш йўналишида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан фойдаланиш кўлами кенгайтирилмоқда.

Эндиликда:

-норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш лойиҳани ишлаб чиққан идора ва ташкилотлар томониданнорматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (regulation.gov.uz)дан фойдаланган ҳолда амалга оширилади;

-амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолашҳуқуқий мониторинг бўйича электрон майдончаданфойдаланган ҳолда амалга оширилади;

-маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш"E-Qaror” ягона электрон тизимдан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

-муаммо таҳлили, уни ҳал этиш йўллари, рақобатга таъсирини баҳолаш, янги тартибга солиш воситаларини жорий этишнинг эҳтимолий оқибатларини прогнозлаш ва баҳолаш, шу жумладан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун фойда ва харажатларни таҳлил қилиш назарда тутувчи тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича таҳлилий материаллар норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси, идоралараро келишув ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш босқичларида лойиҳага илова қилинади;

-Адлия вазирлиги ҳар йили мамлакатда тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимининг ҳолати тўғрисида ахборот тайёрлаб, уни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Қабул қилинган чора-тадбирлар мамлакатнинг ишбилармонлик муҳитини, инвестициявий жозибадорлигини яхшилашга ёрдам беради ҳамда қонунчилик базасини соддалаштириш учун ишбилармон доиралар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан самарали ва очиқ мулоқотни ташкил этишга имкон яратади.

 

 

Навбаҳор туман адлия бўлими бошлиғи Н.Э.Исроилов

 

Қонунчилик тизимлаштирилса нималар ўзгаради?

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.