Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг ташкилий тузилмаси тасдиқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг ташкилий тузилмаси тасдиқланди.

Президент Шавкат Мирзиёев 2 октябрь куни "Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Қарорда айтилишича, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига соғлиқни сақлаш вазирининг:

-тиббий ёрдамни ташкиллаштиришга;

-ихтисослашган тиббий хизмат ва янги технологияларни жорий этишга;

-оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ҳамда репродуктив саломатликни таъминлашга;

-стратегик ва рақамли тиббиётни ривожлантиришга;

-молия, инвестиция ва моддий таъминотга масъул ўринбосар лавозимлари киритилганлиги маълумот учун қабул қилинди.

Ҳужжат билан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг ташкилий тузилмаси, марказий аппаратининг тузилмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмаси, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари намунавий тузилмалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тузилмаси тасдиқланди.

Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сони 139 нафар, соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқарув органлари ходимларининг чекланган сони — 423 нафар этиб белгиланди.

Соғлиқни сақлаш вазирига Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати ва унинг ҳудудий органлари тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.

Шу каби Қарорга кўра:

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозими жорий этилди;

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори лавозими тугатилди.

Қарорга мувофиқ:

Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари соғлиқни сақлаш вазири томонидан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ва вилоят ҳокимлари билан келишилган ҳолда;

ҳудудий тиббиёт муассасалари раҳбарлари эса соғлиқни сақлаш вазири ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ва вилоят ҳокимлари билан келишилган ҳолда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади.

2020 йил 1 ноябрдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳудудий бошқарув органлари ходимларига қуйидаги миқдорда кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўланади (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда):

-1 йилдан 3 йилгача – 0,3; 3 йилдан 5 йилгача – 0,6; 5 йилдан 10 йилгача – 0,8; 10 йилдан 15 йилгача – 1; 15 йилдан 20 йилгача – 1,2; 20 йилдан юқори – 1,5.

 

Навбаҳор туман адлия бўлими бошлиғи Н.Э.Исроилов

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг ташкилий тузилмаси тасдиқланди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.