Қонунчиликдаги янгиликлар

Қонунчиликдаги янгиликлар

 

Опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этилади

 

"Опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этиш тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди (595-сон, 30.09.2020 й).

 

Қарорга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан Қорақолпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги 24-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби негизида опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этилади.

 

Мактаб интернат учун қўшимча бино ва иншоотлар, шу жумладан 100 ўринли ётоқхона ва ошхона, 120 ўринли қўшимча ўқув биноси қурилади.

 

Мактаб интернат Маданият вазирлиги тизмидаги давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаси ҳисобланади.

 

2021/2022 ўқув йилида мактаб-интернатнинг 5, 6 ва 7-синфларига, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб эса 5 синфига 25 нафар ўқувчилар танлов асосида қабул қилинади.

Навбаҳор туман адлия бўлими

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.