Навоий давлат педагогика институтига 16 нафар хотин-қиз қўшимча квота асосида ўқишга қабул қилинди.
Президент қарори билан бу йилдан олий таълим муассасаларга хотин-қизларни қўшимча давлат гранти асосида қабул қилиш тартиби жорий этилганди. Яъни, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги томонидан бериладиган тавсияномага эга хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча 4 фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилган.
Бу йил тавсиянома олган абитуриент хотин-қизлардан 16 нафари Навоий давлат педагогика институти талабаси бўлишди.
Навбаҳор туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Э.Бобоназаров ва туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари И.Хўжаевалар туманимиздан ана шундай бахтга муяссар бўлган 2 нафар Бурқут маҳалласидан Жабборова Маржона ва Учтут маҳалласидан Ҳотамова Зарнигорларнинг хонадонига бориб, уларни муборакбод этди ва совғалар топширди.