Порахўрлик, товламачилик, фирибгарлик, талон-тарож қилиш ва қалбакилаштириш

Порахўрлик, товламачилик, фирибгарлик, талон-тарож қилиш ва қалбакилаштириш

 

ПОРА ОЛИШ - мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, МОДДИЙ ҚИММАТЛИКЛАР ОЛИШ ЁХУД МУЛКИЙ МАНФААТДОР БЎЛИШ

Ушбу қилмиш:

·БҲМнинг50бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима

·2йилдан 5йилгача озодликни чеклаш

·5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Такроран, кўп миқдорда, тамагирлик йўли билан ёки бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилса

·5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш

 

Жуда кўп миқдорда ёки уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса,

·10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

ТОВЛАМАЧИЛИК – жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб

·мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни

·мулкий манфаатлар беришни

·мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиш

·жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиш

 

Ушбу жиноятни содир этган шахс:

·3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш

·3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади

 

Товламачилик оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилганда

·10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади

ФИРИБГАРЛИК – бу ўзганинг мулкини ёки мулкга бўлган ҳуқуқини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш

Ушбу жиноятни содир этган шахс:

·БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима;

·2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

·1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;

·3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Шунингдек, фирибгарликнинг такрорийлиги, содир этган шахслар, содир этиш воситасидан келиб чиқиб жавобгарлик чораси оғирлашиши мумкин

Фирибгарлик компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилган бўлса:

·БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима;

·3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

·3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;

·3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

БОСҚИНЧИЛИК – ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш

 

Ушбу жиноятни содир этган шахс

·5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Босқинчилик оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилганда

·10 йилдан 15йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

ҚАЛБАКИЛАШТИРИШ

Сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатлар ТАЙЁРЛАШИ ёки расмий ҳужжатларни ҚАЛБАКИЛАШТИРИШИ ёхуд бундай ҳужжатларни СОТИШИ жиноят деб топилади

Ушбу қилмиш

БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима

360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч

3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

 

Ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, УНДАН ФОЙДАЛАНИШ

·БҲМнинг 25 бараваридан 50бараваригача миқдорда жарима

·300 соатгача мажбурий жамоат ишлари

·2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари

·2 йилгача озодликни чеклаш

·2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

 

Навбаҳор туман адлия бўлими.

Порахўрлик, товламачилик, фирибгарлик, талон-тарож қилиш ва қалбакилаштириш

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.