КИМКИ БИР КЎНГЛИ БУЗУҚНИНГ ХОТИРИН ШОД АЙЛАГАЙ, ОНЧА БОРКИ, КАЪБА ВАЙРОН БЎЛСА, ОБОД АЙЛАГАЙ

КИМКИ БИР КЎНГЛИ БУЗУҚНИНГ ХОТИРИН ШОД АЙЛАГАЙ,

ОНЧА БОРКИ, КАЪБА ВАЙРОН БЎЛСА, ОБОД АЙЛАГАЙ

Барчамизга маълумки коронавирус инфекцияси сабабли бир қанча кам таъминланган ва эҲтиёжманд оилаларнинг даромадлари камайди. Мана шундай қийин ва синовли даврларда Юртбошимиз ташаббуслари билан барча туман шаҳарларда " Темир дафтар” лар очилиб эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилди ва уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш тизимли йўлга қўйилди.
Ана шундай савобли ишлар Навбаҳор туманида ҳам давом этмоқда...
Бугун Навбаҳор туман ҳокими Л.Н.Облақулов тумандаги "Янги Ҳаёт” МФЙ да кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган ётоқли фуқароларга давлатимиз томонидан ажратилган пул маблағларини уйларига бориб топширди.
Жараён давомида фуқаролар Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдириб шукроналик келтиришди.
КИМКИ БИР КЎНГЛИ БУЗУҚНИНГ ХОТИРИН ШОД АЙЛАГАЙ, ОНЧА БОРКИ, КАЪБА ВАЙРОН БЎЛСА, ОБОД АЙЛАГАЙ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.