Адлия аралашуви билан фуқаролар муассолари ҳал этилди.

Адлия аралашуви билан фуқаролар муассолари ҳал этилди.

Навбаҳор тумани "Пахтакор” МФЙда яшовчи фуқаро М.Тўхтаева туман адлия бўлимига мурожаат қилиб, ўғли С.Носиров паррандачилик фаолияти билан шуғулланиш мақсадида таъминотчидан 1000 бош жўжа олган бўлишага қарамай АТ "Халқ банки” Навбаҳор филиалидан имтиёзли кредит маблағи ажратилмаётганлигини маълум қилиб ушбу масалани ҳал этишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Туман адлия бўлимининг аралашуви билан фуқаро С.Носировга 25.06.2020 йилги 1-сонли меморила ордери орқали 30 миллион (ўттиз миллион) сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратиб берилиши таъминланди.

 

Бундан ташқари бўлимга, бўлимга шикоят қилган фуқаро Б.Ўрозова ҳам ҳозирда пандемия шароити туфайли малака ошириш курсини уй шароитида масофавий ўтаётганлиги учун иш ҳақларингиз тўлаб берилмаётганлигини маълум қилган.

Туман адлия бўлими аралашуви билан фуқарога 497.000 минг сўмлик иш ҳақлари 24.06.2020 йилги 980-сонли тўлов топшириқномаси асосида тўлаб берилиши таъминланиб фуқаронинг мурожаати тўлиқ қаноатлантирилди.

 

 

Навбаҳор тумани адлия

бўлими етакчи маслаҳатчиси С.Қаюмов

 

Адлия аралашуви билан фуқаролар муассолари ҳал этилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.