Битирувчиларга олтин ва кумуш медаллар топширилди.

Битирувчиларга олтин ва кумуш медаллар топширилди.
Жорий йилнинг 19 июнь куни Навбаҳор туман ҳокими Л.Облақулов томонидан Навбаҳор туманидаги мактаб битирувчиларининг бир гуруҳига олтин ва кумуш медалларни тантанали топширди.
Ушбу тақдирлаш маросимида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 154-сонли қарорига мувофиқ, битирувчиларнинг жамоатчилик ишларида фаол иштироки, таълим муассасаси ривожи учун жонкуярлик қилганлиги, турли йўналишдаги ташкилий тадбир ва кўрик-танловларда фаол иштироки ҳамда ўқиган йилларида аъло баҳолар билан битирганлигини инобатга олиб жами 5 нафар битирувчи ўқувчиларимиз олтин ҳамда 1 нафар битирувчи ўқувчимиз кумуш медаллари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Жумаладан; тумандаги 15-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Фазлитдинова Сабина Абдуҳалимовна, 23-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Тоирова Севара Набиевна, 25- мактабнинг 11-синф ўқувчиси Уринбоева Роҳатой Жамол Қизи, 26-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Умаров Хуршидбек Ихтиёр ўғли, 30-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Ўктамова Рухсора Камтар қизилар олтин медаллар, 24-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Темирова Шахло Эркин қизи кумуш медаллар соҳиби бўлди.
Битирувчиларга олтин ва кумуш медаллар топширилди.
Битирувчиларга олтин ва кумуш медаллар топширилди.
Битирувчиларга олтин ва кумуш медаллар топширилди.
Битирувчиларга олтин ва кумуш медаллар топширилди.
Битирувчиларга олтин ва кумуш медаллар топширилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.