Нодавлат тиббиёт ташкилотларига имтиёзлар берилди.

Нодавлат тиббиёт ташкилотларига имтиёзлар берилди.

Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни жадал ривожлантириш, нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан аҳолига тез тиббий ёрдам хизматларини кўрсатиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 30.05.2020 йилда "Нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги ПҚ-4737-сон қарор имзоланди.

Қарорга кўра нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан ўз эҳтиёжлари учун республика ҳудудидига олиб кириладиган янги тез тиббий ёрдам автомобиллари 2022 йил 1 январгача бўлган муддатга импорт божхона божидан озод қилинади.

Мазкур имтиёз нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан ушбу қарор расмий эълон қилингунга қадар олиб кирилган "божхона омбори” режимида олти ойдан кўп турган янги тез тиббий ёрдам автомобилларининг божхона расмийлаштирувида ҳам қўлланилади.

Шу билан бир қаторда Қарор доирасида олиб кириладиган автомобиллардан мақсадиз фойдаланилган тақдирда, имтиёзлар берилиши билан тўланмаган импорт божхона божи суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган молиявий санкцияларни қўллаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириб олинади.

Қарор доирасида олиб кириладиган автомобиллардан мақсадли фойдаланиш устидан қатъий назорат ўрнатиш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ ва Давлат божхона қўмиталари зиммасига юклатилди.

Навбаҳор туман адлия бўлими бошлиғи Н.Исроилов

Нодавлат тиббиёт ташкилотларига имтиёзлар берилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.