Кам таъминланган оилаларга нафақаларни тўлаш “Ягона реестр” орқали амалга оширилади

Кам таъминланган оилаларга нафақаларни тўлаш "Ягона реестр орқали амалга оширилади

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.2020 йилдаги "Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 13.04.2019 йилдаги 308-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 286-сон қарори қабул қилинди.

13.04.2019 йилдаги 308-сон ВМҚ билан "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими ("Ягона реестр” АТ) жорий этилиши назарда тутилган. Ҳужжат билан идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда ижтимоий давлат хизматларини кўрсатиш ва аҳолига ёрдам бериш билан боғлиқ тартиб-таомилларни автоматлаштириш, ариза берувчилар ҳамда ижтимоий давлат хизматлари ва ёрдам олувчиларнинг ягона маълумотлар базасини шакллантириш бўйича вазифалар қўйилган.

Norma’нингёзишича, кам таъминланган оилаларга "Ягона реестр” АТ орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам бериш масаласини кўриб чиқиш ва тайинлаш тартиб-таомиллари Сирдарё вилоятида пилот лойиҳа доирасида 2019 йил 1 октябрдан бошлаб амалга оширилган.

Янги ҳужжатда белгиланишича, кам таъминланган оилаларга 2019 йил 1 октябргача тайинланган ижтимоий нафақаларни тўлаш 2020 йил 1 майдан бошлаб Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (15.02.2013 йилдаги 44-сон ВМҚ) билан белгиланган тартибда, "Ягона реестр” АТ орқали амалга оширилади.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига 2020 йил 1 июнга қадар ўз ахборот тизимида жамоат ишлари ҳақини тўлаш бўйича электрон тўлов рўйхати ҳар бир олувчи жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами кўрсатилишини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилишини таъминлаш вазифаси топширилди.

Ҳужжат 16.05.2020 йилдан кучга кирган.

 

 

Навбаҳор туман адлия бўлими бошлиғи Н.Исроилов

Кам таъминланган оилаларга нафақаларни тўлаш “Ягона реестр” орқали амалга оширилади

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.