Савол беринг- жавоб берамиз.

Савол беринг- жавоб берамиз.

Савол: Қайси соҳаларда карантин чекловлари сақланиб қолинади?

Жавоб: Маълумки давлат раҳбари Ш.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 5 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида эпидемиологик вазият яхши бўлган ҳудудларда, санитария талабларини белгилаган ҳолданоозиқ-овқат дўконлари, тиббий диагностика, такси хизмати, таъмирлаш, тикувчилик, маиший техника ва пойабзал тузатиш, сартарошхоналар фаолиятига рухсат берилиши қайд қилинди.

Шунингдек, ушбу йиғилишда коронавирус тўла бартараф бўлмагани сабабли, одамлар кўп тўпланадиган объектлар театр, концерт ва спорт заллари, тўйхоналар, жамоат транспорти бўйича чекловлар маълум муддатгача сақлаб қолиниши таъкидлаб ўтилди.

Республика комиссиясига хизмат кўрсатиш турларини қайси ҳудудларда ва қандай шартлар асосида йўлга қўйишни белгилаш топшириғи берилди.

 

 

Савол: Автотранспорт воситаларига берилган стикерлар бекор қилиниб, шахсий автомобиллардан фойдаланишга рухсат берилдими?

 

Жавоб: Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 5 май куни ўтказилган йиғилишда Махсус комиссияга уч кун муддатда стикерларни бекор қилиб, барча транспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат бериш бўйича топшириқ берилди.

 

Савол беринг- жавоб берамиз.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.