Нега пенсияларни пластик карточкага туширишга қарор қилинди?

Нега пенсияларни пластик карточкага туширишга қарор қилинди?

 

Маълумки коронавирус пандемияси муносабати билан бир қатор чекловлар ўрнатилди, ўрнатилмоқда. Жумладан, жиддий заруратсиз кўчага чиқмаслик, "ўзини яккалаш” ҳаёт тарзига амал қилиш талаб этилмоқда.

Бунда кекса ёшдаги фуқаролар ҳимоясига алоҳида эътибор қаратилиб, 65 ёшдан ошган ва сурункали касаллиги бўлган фуқаролар ўз уйларидан жиддий заруратсиз ташқарига чиқши қатъиян ман этилди. Сабаби ушбу тоифа инсонлар касалликка тезроқ чалинади ва ундан тузалиб кетиши қийин кечади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, вирус қоғоз юзасида (шу жумладан қоғоз пулларда) 4-5 кун яшайди. Шунингдек, нақд пулларнинг муайян давр мобайнида аҳоли ва тадбиркорлар қўлида муомалада юриши, битта банкнотнинг қўлдан-қўлга жуда кўп марталаб ўтишини инобатга олдиган бўлсак, нақд пуллар жуда актив вирус ташувчи бўла олади.

Албатта, пластик карталар ҳам вирус ташувчи бўлиши мумкин, чунки пластик юзасида ҳам вирус маълум бир муддат яшайди ва карталар ҳам қўлдан қўлга ўтади. Лекин пластик карталарга дезинфекцияловчи воситалар ёрдамида ишлов бериш мумкин. Бундан ташқари, замонавий ахборот телекоммуникация технологиялари ривожланган бугунги шароитда кўплаб тўловлар ва харидларни кўчага чиқмаган ҳолда карточкадан пул ўтказиш йўли билан амалга ошириш имконияти мавжуд.

Шу сабаб, махсус комиссия томонидан пенсионер ва нафақахўрларнинг саломатлигини сақлаш мақсадида, республикадаги эпидемиологик ҳолат барқарорлашгунга қадар май ойидан пенсия ва нафақаларни тўлиқлигича пластик карталарга ўтказишга қарор қилинди.

Махсус комиссия коронавирус инфекциясига қарши кураш билан боғлиқ барча масалаларни мувофиқлаштириши ва зарур ҳолларда қўшимча кечиктириб бўлмайдиган тадбирларни амалга ошириш бўйича қарор қабул қилиш ваколатига эга.

Яъни, бутун дунёга катта талофат келтираётган ушбу вирус билан самарали курашиш мақсадида Махсус комиссияга Президент ва Ҳукумат томонидан шундай ваколатлар берилди.

Марказий банкнинг маълумотларига кўра Халқ банки банкоматларидан маблағларни нақдлаштириш бепул амалга оширилади.

Куни кеча бўлиб ўтган брифингда Марказий банк раҳбарияти томонидан бошқа банкларнинг банкоматлари орқали пенсионерларнинг карталаридаги пулларни нақдлаштиришда комиссия тўловининг ундирилмаслиги ёки ушбу тўловнинг қисқартиирилиши бўйича техник имкониятлар кўриб чиқилаётганлиги маълум қилинди.

 

Навбаҳор туман адлия бўлими бошлиғи Н.Исроилов

Нега пенсияларни пластик карточкага туширишга қарор қилинди?

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.