Президент Фармони халқимиз ва жамиятимиз ғамхўрлигининг кафолати!

Президент Фармони халқимиз ва жамиятимиз

ғамхўрлигининг кафолати!

Бутун жаҳонда коронавирус пандемияси кенг тарқалиши иқтисодиётнинг кушандасига айланиб бормоқда. Мамалакатимизда инқирознинг иқтисодиётга салбий таъсирининг олдини олиш мақсадида зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг Фармон ва қарорлари қабул қилиниб, аҳоли ва бизнес тузилмаларига кўплаб имтиёз ва имкониятлар берилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сонли "Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони имзоланди. Ҳужжатда пандемия даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш кучайтириш, иқтисодиёт тармоқлари фаолият кўрсатишининг барқарорлигини таъминлаш ва хўжалик юритувчи субъектларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор муҳим чора-тадбирлар белгиланди.

Хусусан, Фармонда жорий йилнинг март-июнь ойларида тўлаш муддати тугайдиган болалари бўлган оилаларга нафақа, бола парваришлаш нафақаси ва моддий ёрдамлар тўлаш учун қўшимча ариза ва ҳужжатлар талаб этилмаган ҳолда 6 ой муддатга танафуссиз давом эттирилиши кўзда тутилди.

Шу каби, карантин даврида ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга 18 турдаги озиқ-овқат ва гигиена товарлари бепул етказиб берилади.

Бундан ташқари, Фармон билан туроператорлар, турагентлар ва туризим соҳасидаги меҳмонхона хизматлари ҳамда ҳаво торанспорти хизматини кўрсатувчи субъектлар 2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинди, ижтимоий солиқни камайтирилган ҳолда 1 фоиз миқдорда тўлаши белгиланди.

Худди шундай, карантин даврида фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар, ўз фаолиятини тўхтатган, товарлар реализациясидан тушум миқдори 50 фоиздан кўпроққа камайган микрофирма, кичик корхона ва якка тартибдаги тадбирокорларга ҳам солиқ тўловлари бўйича бир қатор имтиёзлар берилди.

Фармонда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан лойиҳалар сонидан қатъий назар, ижобий кредит тарихига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига айланма маблағларини тўлдириш учун бериладиган кредитлар бўйича кредит суммасининг 75 фоизидан ошмаган, бироқ 10 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган ҳажмда кафиллик тақдим этилиши қайд қилинди.

Хулоса қилиб айтганда, юртимизда ҳеч бир фуқаро, жамият бўғини давлатимиз эътибори ва ғамхўрлигидан четда қолмайди.

Навбаҳор туман адлия бўлими бошлиғи Н.Исроилов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.