ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАВБАҲОР ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ

Халқ депутатларининг туман Кенгаши фаолияти бўйича Регламент ва депутатлик одоби масалалари доимий комиссияси раиси Э.Юлдошевнинг ахбороти тўғрисида

 

Халқ депутатларининг туман Кенгаши фаолиятини самарали ташкил этиш, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларининг ҳудудларда давлат ва ҳудудий дастурларнинг бажарилишидаги иштирокини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари туман Кенгаши

 

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:

 

1. Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгаши фаолияти тўғрисида Регламент ва депутатлик одоби доимий комиссияси раиси Э.Юлдошевнинг берган ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларига:

туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг ижросини сессияларда танқидий муҳокама қилиш ва дастур бандлари ижроси юзасидан депутатлик назоратини ўрнатиш бўйича зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

доимий равишда ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларининг аҳоли билан учрашувларини ташкил этиш ва ўтказилишини таъминлаш;

халқ депутатлари туман Кенгаши сессиялари ва доимий комиссиялар мажлислари муҳокамасига киритилган масалаларни тайёрлашда соҳа мутахассисларини кенг жалб этиш;

халқ депутатлари туман Кенгаши сессияларида ва доимий комиссиялар йиғилишларида депутатларнинг сайлов округларида давлат ва ҳудудий дастурларнинг ижросини таъминлашдаги иштироки юзасидан ҳисоботларини эшитиб боришни йўлга қўйиш топширилсин.

3. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларига доимий равишда "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларнинг Регламенти ва доимий комиссиялари тўғрисидаги Низом йўриқномаларига амал қилишлари тавсия этилсин.

4. Халқ депутатлари туман Кенгаши Регламент ва депутатлик одоби масалалари доимий комиссияси (Э.Юлдошев)га:

доимий равишда туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда Кенгашларда иш юритиш, ҳужжатлар билан ишлаш бўйича амалий-услубий ёрдам кўрсатиш юзасидан тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссиялари ҳамда депутатлари фаолиятини доимий мониторинг қилиб борилишини тизимли равишда ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятлари юзасидан туман Кенгаши раисига таҳлилий маълумот тақдим этиб бориш тавсия этилсин.

5. "Навбаҳор тонги” газетаси таҳририяти давлат корхонаси (Б.Хотамов)га халқ депутатлари туман Кенгаши билан биргаликда "Навбаҳор тонги” газетасида Кенгаш депутатларининг ҳисобот шаклидаги чиқишларини ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш тавсия этилсин.

6.Ушбу қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Регламент ва депутатлик одоби масалалари доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Кенгаш раиси Л.Облақулов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.