ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАВБАҲОР ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ

Туман маҳаллий бюджетининг 2019 йилдаги ижроси тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг раҳнамолигида мамлакатимизда аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш мақсадида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Туман маҳаллий бюджетининг 2019 йилдаги ижроси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ-4086-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2018 йил 31 декабрдаги Қ-400-сонли қарори, туман ҳокимининг 2018 йил 31 декабрдаги Қ-1035-сонли қарорларида белгиланган кўрсаткичлар доирасида бажарилиши таъминланади.

Жорий йилда туман маҳаллий бюджетининг даромадлар режаси 24635.7 млн. сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 38395,0 млн. сўм ёки
155,8 фоизга бажарилиб, бюджетга қўшимча равишда 13760,0 млн. сўм маблағ туширилиши таъминланади.

Маҳаллий ҳокимлик органларини молиявий мустақиллигини оширишни таъминлаш мақсадида 2019 йилда туман маҳаллий бюджетининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан 9186,3 млн. сўм туман ҳокимлиги ихтиёрида қолдирилди.

Туман маҳаллий бюджетининг харажатлари 2019 йилда 138104,0 млн. сўмлик маблағлар молиялаштирилиши таъминланади.

Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 27, 99-моддалари,
"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддаси асосан халқ депутатлари туман Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Туман маҳаллий бюджетининг 2019 йилдагиижроси юзасидан туман молия бўлими мудири М.Жумабоевнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.

2.2019 йилда маҳаллий бюджетнинг даромадлар режаси 38395,0 млн. сўмга ва харажатлари 138104,0 млн. сўмга ижро этилиши кутилаётганлиги;

туман маҳаллий бюджетининг 2019 йил давомида йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари ҳамда даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан жами 9186,3 млн. сўм,

шундан:

халқ таълими соҳасига 2452,0 млн. сўм, мактабгача таълим соҳасига
2571,3 млн. сўм, соғлиқни сақлаш соҳасига 316,0 млн. сўм, маданият ва спорт соҳасига 705,1 млн. сўм, туман ободонлаштириш бошқармасига 1450,5 млн.сўм ва бошқа харажатларга 1691,4 млрд. сўм маблағлар ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Туман молия бўлимига белгиланган тартибда 2019 йил давомида вилоят Молия бош бошқармасининг билдиришномаси ва туман молия бўлимининг хулосаларига асосан маҳаллий бюджетнинг даромад ва харажат қисмига ўзгартиришлар киритилишига рухсат берилсин.

4. Туман сектор раҳбарлари туман бюджетининг 31793,0 млн. сўм белгиланган 2020 йиллик даромадлар режаси бўйича тўлиқ ижросини таъминлашни назоратга олсинлар.

5. Бюджет ташкилот ва муассасалари ҳамда бюджетдан маблағ олувчилар ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминласинлар.

6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Б.Рахмонов) ва халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ва туман молия бўлими (М.Жумабоев) зиммасига юклатилсин.

Кенгаш раиси Л.Облақулов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.