ЭЪЛОН !!!

Ҳурматли тадбиркорлар, Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил
октябрь ойи давомида "Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида тадбиркорлик субъектларини ҳомийлик ва хайрия ёрдами кўрсатиш ишларига мажбурий жалб қилиш, уларга нисбатан маъмурий ва бошқа чораларни қўллаш таҳдиди остида йиғилишлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш ҳолатларини аниқлаш бўйича аноним сўровлар ўтказилиши назарда тутилган.

Сўровнома аноним равишда ёки шахсингизни кўрсатган ҳолда иштирок этилади. Шахсини кўрсатган иштирокчиларнинг тадбиркорлик ҳуқуқларини тиклаш юзасидан чоралар кўрилади.

Сўровда қуйидаги http://bit.ly/2lSYnc5 ҳавола орқали иштирок этишингиз мумкин.

Сўровда фаол иштирок этишингизни сўраймиз.

(Эслатма: тадбиркорлик субъектларини ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2414-моддасида ҳамда Жиноят кодекси 1924-моддасида жавобгарлик белгиланган.)

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.