Навбаҳор туман ҳокимининг 27-сентябрдаги Қ- 1600-сонли қарори

2020 йилда Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси, "Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 24 майдаги
ПҚ–3001-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги 965-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан 2020 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг 2019 йил 30 августдаги
18/06-01/14-827-сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг6, 25-моддаларига асосан;

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

 

1. Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги йигирма нафардан ортиқ ишловчи ходимлари мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларда ходимларнинг рўйхат бўйича умумий сонидан 180 кишини ташкил этадиган 4 фоиз миқдорида, шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 22,8 фоиз - 41 киши;

умумий ўрта махсус, касб-ҳунар таьлимимуассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек олий таьлим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 56,7 фоиз - 102 киши;

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 11,1 фоиз - 20 киши;

ногиронлар ва пенсия олди ёшидаги шахслар учун 3,9 фоиз - 7 киши;

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 5 фоиз - 9 киши;

одам савдосидан жабр кўрган шахслар учун 0,6 фоиз - 1 киши миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин ва тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар кесимида иловадаги жадвал асосида тасдиқлансин.

2. Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилашва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги 965-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган иш ўринларини ташкил этиш,

иш жойлари санитария-гигиена нормаларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминлаш;

ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2019 йил 20 декабрь санасига қадар квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2020 йил 10 апрель санасидан кечикмай иш жойларининг қолган қисми 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни, ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва буйруқ нусхаларини туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.

3.Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилганшахслар тоифаларини муҳтожлар учун иловада белгиланган захирага қўйилган иш ўринлари сонидан келиб чиқиб ишга жойлаштириши шарт.

Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг йўлланмаси бўйича ушбу шахслар мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган тоифага тегишли бўлганда захирага қўйилган иш ўрнига ишга жойлаштириш ташкилот томонидан рад этилиши ташкилот мансабдор шахсларининг қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарлигига олиб келади.

4. Мазкур қарорни бажармаган ташкилот мансабдор шахсига нисбатан ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.

Маъмурий жавобгарликнинг белгиланиши ташкилотни захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини яратиш бўйича мажбуриятдан озод қилмайди.

5. Корхона, ташкилот ва муассасалар ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида ахборот тақдим этиб борилиши мажбурийлиги;

мавсумий ва вақтинчалик иш ўринларини муҳтожларни ишга жойлаштириш учун захирага қўйишга йўл қўйилмаслиги инобатга олинсин.

6. Ногиронлар учун захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонидан ортиқча ногиронлар учун иш ўринлари ташкил этган ташкилотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзлар ҳуқуқига эга бўлиши маълумот учун қабул қилинсин.

7. Туман ҳокимлиги умумий бўлими (И.Ашуров) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни иловада кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига етказилишини таъминласин.

8. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Н.Зойиров)га,

ташкилотлар томонидан иш ўринлари захирага қўйилганлиги;

ушбу иш ўринларига мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган шахслар тоифаси ишга жойлаштирилганлиги;

иш ўринларини захирага қўйиш бўйича туман ҳокимининг қарорини бажармаган ташкилотларнинг мансабдор шахсларига жарима солинганлиги тўғрисида умумлаштирилган ахборотни ишчи комиссияга юборилишини ва мазкур қарорнинг ижроси устидан назорат қилинишини таъминласин.

9. Туман ҳокимининг 2018 йил 13 октябрдаги "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги Қ-807-сонли қарори 2019 йил 31 декабрь кунидан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Мазкур қарорнинг расмий нашрда эълон қилиниши ва туман ҳокимлиги веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.

11. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

 

 

Туман ҳокими Л.Облақулов

 

 

 

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.